Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


“кайфият  тартибсизликлари”


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

кайфият 
тартибсизликлари”
 ёки 
аффектив тартибсизлик”
деб аталади. 
Кайфиятдаги депрессия ҳолатининг оқибатлари ёмон бўлиши, ҳатто ўзи жонига 
қасд қилишгача олиб бориши мумкин. Мания ҳодисалари эса тўсатдан бошланади. У 
бир неча кундан бир неча ойгача давом этиши ва қўққисдан якунланиши мумкин. Бу 
ҳодисанинг яққол кўриниб турувчи жиҳатлари қуйидагилар: 
1. Юқори ёки жиззаки кайфият.
Кайфият ўзгариши маньяк ҳодисаларнинг 
асосий ва муҳим жиҳати ҳисобланади. Одатда, бундай кайфиятдаги шахслар 
ўзларини жуда яхши ҳис қиладилар. Нима иш қилсалар ҳам кучли ғайрат билан 
қиладилар ва бу ҳолат кўпинча жиззакилик билан аралашиб кетади. Улар ўзларидаги 
юқори юқори ғайрат туфайли бошқа одамларни жуда суст, аҳмоқ сифатида 
кўрадилар. Агар кимдир уларнинг ўзларининг тутишларига ҳалақит берса ёки 
аралашса ўша инсон билан адоватлашиб қоладилар. Баъзиларда эса жиззакилик 
доминант кайфият ҳисобланади. 
2. Ҳаракатнинг юқори даражаси.
Бунда шахснинг жисмоний, ижтимоий ва 
яна бошқа жиҳатларда юқори ҳаракатчанлиги кўзатилади. 
3. Гапдонлик.
Маньяклар кўпинча баланд, тез, тўхтовсиз гапирадилар. 
Уларнинг нутқлари сўз ўйинларига, ноўрин тафсилотларга ва фақат ўзлари учун 
кулгули ҳисобланган ҳазилларга бой бўлади. 
4. Хаёллар парвози.
Маньякларда хаёллар жуда кўп бўлади. Тез 
гапиришларининг сабаби улар ўзларининг фикрлари оқимига етиб олишига ҳаракат 
қиладилар. Нутқларида ҳам бир мавзудан бошқа мавзуга қўққисдан ўтиб кетадилар. 
5. Ўз-ўзига баҳо беришнинг юқорилиги.
Маньяклар ўзларини жуда 
мафтункор, муҳим, кучли инсон сифатида кўрадилар. Бирор бир фаолиятга нисбатан 
аслида қобилиятлари бўлмаса ҳам улар ўзларини улқан ютуқларга эриша оламан деб 
ўйлайдилар. 
6. Уйқусизлик.
Бу кайфиятдаги одамларнинг кўпчилиги уйқуга нисбатан жуда 
кам эҳтиёж сезадилар. Улар тунда икки ёки уч соат ухлайдилар ва икки баробар 
қувват оладилар. 
7. Чалғувчанлик.
Маньякларнинг фикрлари жуда тарқоқдир. Қачонки улар 
бирор бир иш қилаётганларида ёки муҳокама қилаётганларида атрофдаги бошқа 
нарсаларга диққатларини тез чалғитадилар. Масалан, журналларга, уларнинг 
муқовасига, йўловчиларнинг уст бошига ва ҳоказоларга. 


23 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling