Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
“ХАЁТИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машқ мақсади 1 Кириш қисми Танишув
- Тренинг машғулотининг бориши: 1. Кириш қисми
- ҚАДРИЯТ
- “Ўргимчак тўри” ҳаракатли ўйин Мақсад
“ХАЁТИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК
ОМИЛЛАРИ” МАВЗУСИДАГИ ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТИ Вақти: 50 дақиқа Мақсад: Инсон хаётида етакчилик қилувчи қадриятларни ва одамлар орасида содир бўладиган тушунмовчиликларни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олишга ҳаракат қилиш № Тренинг машғулотининг режаси Давомийлиги Ўқув воситалари Машқ мақсади 1 Кириш қисми Танишув Тренинг олтин қоидалари Машғулотдан кутувлар 10 дақиқа Доира шаклида қирқилган карточкалар Доска, маркер Иштирокчиларнинг бир- бирлари ва тренер билан танишуви 2 Асосий қисм Ақлий хужум .... 5 дақиқа Доска маркер Ўқувчиларнинг мулоқотга киришиши, жамоа бўлиб ишлашга ўрганиш, эркин фикрини баён эта олиш 3 Психокоррекцион машқ “ Гулчамбар” машқи 10 дақиқа А-4 форматдаги қоғоз фламастер Ўзига ишонч ҳиссини шакллантириш 4 “Ўргимчак тўри” 10 дақ Ҳаракатли ўйин Машқда ҳар қандай муаммони ҳал қилиш йўлларини топиш мумкинлиги кўрсатиб бериш. 5 Тренер маърузаси 5 дақиқа Тақдимот Ўқувчиларда хаётий қадриятларни шакллантириш 6 Якунлаш “Ижобий тилаклар гулчамбари” машқи 10 дақиқа Ҳаракатли ўйин Ижобий установкаларни мустаҳкамлаш 19 Тренинг машғулотининг бориши: 1. Кириш қисми. Иштирокчилар ўзларини таништириб, доира шаклидага карточкага ўз исмини ёзиб кўксига тақиб оладилар. Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар Қоидалар: - интизомлилик - фаоллик - кўнгилли иштирок - бошқалар фикрини хурмат қилиш - ўз фикрини қисқа ва лўнда билдириш - хозир ва шу ерда - дўстона муносабат Кутувлар: - яхши кайфият - қизиқарли ўйинлар - янги билимлар - янгиликлар - кайфиятни кўтариш Доскага тренинг қоидалари ёзиб олинади. 2. Асосий қисм. Ақлий хужум. Ўқувчиларга “ Қадрият нима? “ “ Қадрият турлари” “ Қадрият нима асосида вужудга келади?” каби саволлар билан мурожаат қилинади. ҚАДРИЯТ- инсоният асрлар давомида асраб-авайлаб келган нарса ва ҳодисалардир. ЕНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ- бу инсон ва унинг хаёти ҳисобланади. “ ГУЛЧАМБАР” МАШҒУЛОТИ Мақсад: Ўзига ишонч ҳиссини шакллантириш. Ўтказиш тартиби: хар бир ўқувчига А-4 форматли қоғоз тарқатилади. 20 1. Сиз яхши кўриб бажарадиган икки нарсани тасвирланг. 2. Хаётингиздаги энг катта ютуқни тасвирланг. 3. Ўзингиз ҳақингизда эшитмоқчи бўлган учта сўз. 4. Сизга ижобий тасир кўрсатган учта инсон. 5. Қалбингиз маза қилиб дам оладиган жойни тасвирланг. 6. Кейинги беш йилда ўзингизни қандай тасаввур этасиз? Ҳар бир саволга жавобни гулнинг ҳар бир баргига ёзиш керак. Ҳоҳлаган ўқувчи ўз ёзганини ўқиб бериши мумкин. “Ўргимчак тўри” ҳаракатли ўйин Мақсад: ҳар қандай муаммони ҳал қилиш йўлларини топиш мумкинлиги кўрсатиб бериш. Машқнинг бориши: Ўқувчиларга айлана бўлиб турадилар ва кўзларини юмиб, ўнг қўлларини кўтарган ҳолда ўзларига шерик қидирадилар. Қўллари билан бирорта иштирокчини ушлагандан кейин (тренер ҳар бир қўл фақат битта қўлни ушлашини назорат қилиб, ёрдам беради), чап қўллари билан ҳам ҳудди шундай шерик топишлари керак ( бунда ҳам тренер ёрдам беради). Барча ўқувчилар турли ўқувчиларни қўлларини ушлаганларидан кейин, кўзларини очиш таклиф этилади ва қўлларини ўзмаган ҳолда яна айлана бўлиб туриб олиш таклиф этилади. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling