Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

олдини олиш учун
қуйидагиларни тавсия этамиз:
1. Дам олиш кунларида тўйиниб ухланг. 
2. Очиқ ҳавода сайр қилинг. 
3. Дўстларингиз ёки яқин инсонларингиз билан кўнгил очар масқанларга, масалан, 
хиёбон ёки боғларга боринг. У ердаги аттракционларда учинг. Бу йўл билан инсон 
бақириб ичидаги аламларини чиқариб юбориши мумкин. 
4. Ўзингизга кўпроқ эътибор беринг. Ёқтирган таомингизни тановул қилинг. 
5. Кино, театр ёки ўйин масқанларига боринг. 


25 
“ЎСМИР ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИГА ПСИХОЛОГ 
МАСЛАХАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ТРЕНИНГ ИШЛАНМА 
 
“Бугунги кунда бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг 
бахту саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда. Лекин 
бахту саодати, фақат бойлик, молу мулк билан белгиланмайди. Одобли, 
билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, имон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-
онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир!”
 
 
Умумий мақсад: ўсмир ёшдаги шахснинг шаклланишида мактаб ва оиланинг 
тарбиявий хамкорлигини шакллантириш. 
 
Мақсадлар: 

усмир болада эркинликни ва ўзини назорат қилишни ривожлантириш

диққат ва харакатлар уйғунлиги ривожлантириш; 

психоэмоционал босимни тушириш 
 
Жихозлар: доска ёки мольберт 
Психолог: барча иштирокчилар билан саломлашади ва уларни 2 доира бўлиб 
туришларини таклиф қилади. (Ички ва ташқи)
Бугун биз бир-биримизни табассум ила қутлаймиз. 
“Меҳрибон ота-оналар” машқи. 
Меҳрибон ота-оналар ўз фарзандларини бағрига босганча кичкинтойларини 
аллалайди. 
Ифодали харакатлар: қўллари бир-бирига боғланган ҳолда, бармоқлари билан 
тирсакларни тутиб, юзида табассум билан бир маромда мусиқага жўр бўлиб 
ўнга-чапга
тебранади.
Раҳмат, жуда ажойиб. Ўз ўринларингизга ўтириб олишингиз мумкин. 
Хурматли ота-оналар, келинг гурухда ишлаш қоидаларини такрорлаб оламиз: 
1. Залда эътиборимизни чалғитмаймиз. 
2. Кўрсатмаларни диққат билан тинглаймиз. 
3. Эътироз билдирмай, биргаликда топшириқларни бажарамиз. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling