Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
Download 2.85 Mb. Pdf ko'rish
|
treninglar toplami
“МЕҲР МАКТУБИ” тренинг машғулотининг иккинчи варианти: Ҳар доим ҳам шахслараро муносабатлардаги бузилишларни коррекция қилишда иккинчи томонни жараёнга жалб этишга шароит ёки имконият бўлмайди. Қўшимча равишда, муаммо фақат бир томоннинг фарзанд, она, ота, муайян битта шахснинг ўзида иккинчи томонга нисбатан ноадекват муносабат мавжуд бўлиши мумкин. Шундай вазиятларда фақат битта томон билан ҳам мазкур машғулотни ўтказиш мумкин. Бунда (гуруҳий тарзда ҳам ўтказиш мумкин, қачонки гуруҳдан ижобий-яқин ва ўзари тушуниш-қабул қилиш кўникмалари ҳамда муносабатлари шакллантирилган тренинг жамоаси вужудга келган бўлса). ПСИХОКОРРЕКЦИОН РИВОЯТ Ҳаётнинг ҳар қандай муаммоли ҳолати ва вазияти учун шарқ халқларида ривоятлар, ҳадислар, донишмандларнинг ҳикоялари, масаллари мавжуд бўлиб, улар муайян муаммоли-психологик ҳолатларда коррекцион таъсирга эга бўлиши мумкин. Психологик консультация жараёнида шундай ривоятлардан ва коррекцион воқеликни мужассамлаштирган матнлардан фойдаланиш психотерапевтик машғулот сифатида самарали ҳамдир. Жумладан айтиб ўтиш жоизки: психолог бир неча саволларни бир ривоят билан ечимини таклиф қилиши мумкин, мижозга (ўсмир ўқувчига) кучли у кутган ва эҳтиёжманд бўлган “йўлни кўрсатиши мумкин”, шунингдек, берилган психокоррекцион ривоят мижозни ҳимоя механизмларини бўзиб, уни ўйлантирган муаммолар ечимини ва талқинини беради. Ривоят айтиб берилаётган жараённинг ўзида мижозда рефлекция ва ўзини ўзи таҳлил қилиш жараёни билан коррекцион жараён уйғунлашиб кетади. Бу методдан фойдаланишда психологдан ижодкорлик, кучли дунёқараш ва катта психокоррекцион ривоятлар базаси керак бўлади. Айтиш жоизки, ҳар қандай шарқ халқлари ривоятлари ва ҳикояларини тематик рўйхатини тузиб улардан коррекцион фаолиятда фойдаланиш мумкин. Бунда Юсуф Хос Хожиб, Жалолиддин Румий, Имом Ғаззолий асарларига мурожаат қилиш мумкин. Айниқса ҳозирги кунда улуғ алломаларимизнинг ҳамда халқ оғзаки ижодининг намуналари бўлган одоб-ахлоқ, тарбия, хуш-хулқ тўғрисидаги ривоятлари ва 12 ҳикоялари жамланмалари кичик китобчалар шаклида жуда кўп миқдорда нашрдан чиқмоқда. Қуйида хулқи оғишган ўқувчилар учун психологик коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни олиб боришда психокоррекцион ривоятлардан фойдаланишни амалий жиҳатдан очиб берганмиз. Амалиётчи психологларимиз ҳам шу тарзда турли ривоятлардан амалий фаолиятда фойдаланишлари мумкин. Download 2.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling