ЙўРИҚнома в-1 Умумий қоидалар
Download 393.73 Kb.
|
В-1 кир
Юракнинг ташқи массажи:
Электр токидан шикастланганда на фақат нафас олиши балки қон айланиши ҳам тўхтайди, чунки юрак қоннинг томирлардаги ҳаракатини таъминлай олмай қолади. Бундай ҳолларда сунъий нафас олдиришнинг ўзи етарли бўлмайди, яъни кислород ўпкадан қон орқали бошқа аъзо ва тўқималарга етиб бормайди, бу вақтда сунъий йўл билан айланишини тиклаш керак. Сунъий нафас олдириш ва юрак ташқи массажининг биргаликдаги тадбирлар комплекси реанимация (ҳаёт бағишлаш), тадбирлари эса реанимацион тадбирлар дейилади. Юрак фаолиятининг тўхташи реанимацион тадбирлар ўтказиш учун кўрсатма бўлиб, қуйидаги белгиларнинг бирлиги унга хос бўлади: тери қонламасининг оқариши ёки кўкариши, ҳушини йўқотиши, уйқу артерияларида пульсни йўқлиги, нафас олишнинг йўқолиши ёки сесканиб нотўғри нафас чиқариш. Юрак тўхтаганда вақтни ўтказмасдан шикастланувчини текис қаттиқ жой (асос) га ётқизиш, чорпоя (скамейка), пол, ҳеч бўлмаганда орқа тагига тахта қуйиш (бунда елка ёки буйин остига ёстиқчалар қуйиш мумкин эмас) лозим. Агар ёрдам кўрсатувчи бир ўзи бўлса, у шикастланувчининг ёнига жойлашади ва энгашиб кучли (“оғиздан-оғизга” ёки “оғиздан бурунга” усуллар билан) кетма-кет икки марта пуфлайди, кейин қаддини ростлаб шикастланувчининг ўша томонида қолган ҳолда, бир қўлининг кафтини кўкрак қафасининг пастки ярми ( кўкрак қафаси пастги қиррасидан икки бармоқ юқори) га қуйилиб, бармоқлар қисман кўтарилади. Иккинчи қўлининг кафтини биринчи қўлининг устига кўндаланг ёки бўйлама қилиб, гавдасини ростлаш ёрдамида босади. Қўлларни қўйиш (тираш) да тирсак бўғинлари тўғри бўлиши лозим. Босишларни тез ҳаракатлар билан, тўш суягини 4-5 см га силжитиб, босиш давомийлигини 0,5 секунддан оширмай, алоҳида босишлар интервалини 0,5 сек қилиб амалга оширилади. Пауза (қисқа тўхташ) ларда қўллар кўкрак суягидан олинмасдан , бармоқлар кўтарилган , қўллар эса тирсак бўғинларидан тўғриланган ҳолда қолдирилади. Агарда тирилтиришни битта одам бажараётган бўлса, унда ҳар икки пуфлашдан сўнг 15 марта тўш суяги босилади. 1 минут давомида 60 марта босиш ва 12 марта пуфлашни, яъни 72 манипуляция (алмашиниш) ни бажариши керак, шу сабабли реанимацион тадбирлар темпи юқори бўлиши шарт. Тажриба шуни кўрсатдики, вақтнинг кўпи сунъий нафас олдиришда йўқотилади: пуфлашни чўзмаслик, шикастланувчининг кўкрак қафаси кенгайиши биланоқ пуфлашни тўхтатиш лозим. Реанимацияда икки киши иштирок этганда “ нафас- массаж” 1:5 нисбатда бўлади. Шикастланувчини сунъий нафас олиш учун пуфланганда, юракни массаж қилаётган киши босишни тўхтатиб туради, чунки босишдаги куч пуфлагандагига нисбатан анча кучли (пуфлаш, вақтидаги босиш сунъий нафас олдиришни натижасини йўққа чиқаради). Агарда реанимацион тадбирлар тўғри ўтказилса тери қопламаси қизаради, кўз қорачиғи тораяди, мустақил нафас олиши тикланади. Массаж вақтида уйқу артерияси пульси, агар уни бошқа киши аниқлаётган бўлса, яхши сезилади. Юрак фаолиятининг тикланиши ва томирлар уриши пульсининг яхшиланиши биланоқ, юрак массажи тўхтатилади, шикастланувчининг нафас олиши заиф бўлганда сунъий нафас олдириш давом эттирилади, бунда табиий ва сунъий пульслар мос бўлишига ҳаракат қилинади. Эркин нафас олиш тўлақонли тикланганида сунъий нафас олдириш тўхтатилади. Агар, юрак фаолияти ёки эркин нафас олиш ҳали тикланмаган бўлса, унда улар фақат шикастланувчини тиббий ходим қўлига топшириши пайтидагина тўхтатилади. Сунъий нафас олдириш ва юракни ёпиқ массаж қилиш самарасиз (тери қопламаси кўкимтир- бинафша рангда, кўз қорачиғи кенгайган, массаж пайтида артериядаги пульслар сезилмайдиган) бўлса, реанимация 30 минутдан сўнг тўхтатилади. 12 ёшгача бўлган болаларнинг реанимацион тадбирлари ўзига хос хусусиятларга эга. Ёши бирдан то 12 гача бўлган болаларда юрак массажи бир қўл билан ва ёшига қараб минутда 70 дан то 100 гача босилади, ёшига етмаган болаларда минутда 100 дан то 120 гача икки бармоқ (иккинчи ва учинчи бармоқлар) билан тўшининг ўртасига босилади. Болаларга сунъий нафас олдиришларда бир вақтда оғиз ва бурундан (оғиз билан қопланиб) юборилади. Пуфлаш хажми бола ёшига қараб ўлчаниши керак. Янги туғилган болага, киши оғиз бўшлиғидаги ҳаво ҳажми, етарлидир. Download 393.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling