ЙўРИҚнома в-1 Умумий қоидалар


Клиник ўлим пайтида организмни тирилтириш усуллари


Download 393.73 Kb.
bet5/15
Sana30.01.2024
Hajmi393.73 Kb.
#1817248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
В-1 кир

3. Клиник ўлим пайтида организмни тирилтириш усуллари
Сунъий нафас олдириш:
Шикастланувчи нафас олмаган ёки нафас олиши жуда оғир бўлган (гоҳи-гоҳида, титроқли, ҳиқиллагандай), ҳамда келиб чиқиш сабаблари электр токи уриши, заҳарланиш, чўкиш ва бошқалари бўлишидан қатъий назар, унинг нафас олиши доимо ёмонлашган ҳолларда сунъий нафас олдириш амалга оширилади.
Сунъий нафас олдиришнинг “оғиздан-оғизга” ёки “оғиздан-бурунга” усуллари самаралироқ ҳисобланиб, бунда шикастланувчининг ўпкасига етарли ҳажмдаги ҳаво бориши таъминланади. Сунъий нафас олдиришнинг “оғиздан-оғизга” ёки “оғиздан-бурунга” усуллари пуфлаш услубига мансуб бўлиб, бунда ёрдам кўрсатувчининг пуфлаган ҳавоси зўрлик билан шикастланувчининг нафас йўлига боради.
Ҳаво пуфлашни дока, рўмолча, махсус мослама- “ҳавопуфлагич” лар орқали амалга ошириш мумкин.
Сунъий нафас олдириш учун шикастланувчини орқаси билан ерга ётқизиб, нафас олишини қийинлаштирувчи кийимлар тугмаларини ечиш лозим.
Сунъий нафас олдиришдан олдин биринчи навбатда юқори нафас йўлларини ҳаво ўтказувчанлигини яхшилаш зарур, чунки беҳуш ҳолда орқа билан ётганда, ҳар доим нафас олиш йўллари тушиб кетган тил билан ёпилган бўлади. Бундан ташқари оғиз бўшлиғида турли ҳил ёт нарса (қусиқ массаси, силжиб кетган протезлар, қум, ўт-ўлан ва ш.к.) лар бўлади ва буларни бармоққа рўмолча (мато) ёки бинт ўраб чиқариб ташлаш керак. Шундан сўнг ёрдам кўрсатувчи шикастланувчи бошининг ён томонига жойлашиб, бир қўлини шикастланувчининг бўйни тагидан ўтказиб, иккинчи қўли кафти билан пешонасидан, бошини орқага тўлиқ эгиб босади. Бунинг натижасида тил илдизи кўтарилади ва ҳиққилдоққа кириш йўли халос бўлади, шикастланувчининг оғзи эса очилади.
Ёрдам кўрсатувчи шикастланувчининг юзи томон энгашади, оғзини тўлиқ очиб нафас ютади, лаблари билан тўлиқ ва зичлаб шикастланувчининг очиқ оғзини (оғзи билан) ёпади ва бир вақтда шикастланувчининг бурнини ёноқлари ёки бармоқлари билан бекитиб, маълум кучланиш билан уни оғзига ҳаво юбориб, куч билан пуфлайди. Шу билан бирга шикастланувчининг кўтарилаётган кўкрак қафасини албатта кузатиш шарт. Кўкрак қафаси кўтарилиши биланоқ ҳаво юборилиши тўхтатилади, ёрдам кўрсатувчи юзини чеккага буради, шикастланувчида суст нафас чиқариш содир бўлади.
Агар шикастланувчида пульс яхши аниқланса ва фақат сунъий нафас олдиришни ўтказиш зарур бўлса, унда сунъий нафас олишлар орасидаги интервал 5 секунд (бир минутда 12 нафас цикли).
Сунъий нафас олдиришнинг яхши самарали кўрсатгичлари кўкрак қафасининг кенгайишидан ташқари, тери қопламаси шиллиқ қаватларини бир оз қизариши ҳамда касалнинг ҳушсизликдан чиқиши ва унинг эркин нафас олишининг пайдо бўлишидир.
Сунъий нафас олдиришда ёрдам кўрсатувчи ҳавонинг шикастланувчи ошқозонига тушмаганлигини кузатиб бориши шарт. Ошқозонга ҳаво ўтиб кетса, қорин “тўш суяги ости” шиши гувоҳлик беради, эҳтиётлик билан кўкрак қафаси ва киндик оралиғига босилади. Шу вақтда қусиш пайдо бўлиши мумкин, унда оғиз ва ҳиқилдоқларни тозалаш учун шикастланувчининг боши ва елкасини ён томонга буриш зарур. Агарда ҳаво пуфлангандан кейин ҳам кўкрак қафаси кўтарилмаса шикастланувчининг пастги жағини олдинга қараб итариш керак. Бунинг учун иккала қўлнинг тўртта бармоқлари билан пастки жағ икки чети бурчакларининг пастроқ жойларидан тутиб бош бармоқлар билан, оғиз бурчлари пастроқ жойлари тираб, шундай олдинга тортиб ҳаракатлантириладики, бунда пастки тишлар юқори тишларга нисбатан олдинда туради.
Агарда шикастланувчининг жағлари қаттиқ қисилган ва оғзини очишнинг иложи бўлмаса, “оғиздан-бурунга” сунъий нафас олдиришни бажариш лозим.
Эркин нафас олиш ва пульслар мавжуд бўлмаганда сунъий нафас олдиришни ўтирган ёки тик ҳолатларда амалга ошириш ҳам мумкин, бунда иложи борича шикастланувчининг калласини орқароққа эгадилар ёки жағини пастроққа туширадилар. Қолган усуллари одатдагидек. Ёш болаларга ҳаво бир вақтда ҳам оғзига, ҳам бурнига ўз оғзи билан бола оғзи ва бурни қопланиб, пуфланади. Бола қанчалик ёш бўлса, ҳаво шунча кам миқдорда пуфланиши керак ва шу билан бирга ҳаво бериш катталарга нисбатан тез-тез амалга оширилиши (минутда 15-18 мартагача) керак.
Шунинг учун нафас бериш тўлиқсиз ва секинроқ бўлиши лозим токи шикастланувчининг нафас олиш йўллари зарарланмасин.
Шикастланувчида етарлича чуқур ва ритмик ўзи томондан нафас олиш тикланганидан сўнг сунъий нафас олдириш тўхтатилади;
На фақат нафас олиши, агар уйқу артериясида пульси ҳам бўлмаса кетма-кет икки марта сунъий нафас олдирилади ва юракнинг ташқи массажига киришилади.

Download 393.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling