ЙўРИҚнома в-1 Умумий қоидалар


Download 393.73 Kb.
bet7/15
Sana30.01.2024
Hajmi393.73 Kb.
#1817248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
В-1 кир

4. Яраланишда биринчи ёрдам.
Ёрдам кўрсатиш вақтида қуйидаги қоидаларга қаттиқ риоя қилиш зарур:
-ярани сув ёки бирор дори-дармонлар билан ювиш, порошок сепиш ёки малҳам дорилар билан мойлаш мумкин эмас, унга тери юзаларидаги ифлословчилар тушиши йиринглашишига олиб келади ва унинг битишига тўсқинлик қилади;
-ярадан қум, тупроқ, майда тошчалар ва шунга ўхшашларни олиб ташламаслик керак. Яра атрофини эҳтиётлик билан, унинг чегарасидан ташқи томонга қараб токи ярани ифлосламай тозалаб олиш, боғлашдан олдин тозаланган жойга йод суртиб қуйиш керак;
-ярадан қон лахтаси ва ёт жисмларни олмаслик лозим, чунки бу кучли қон кетишига олиб келиши мумкин;
-ярани изоляция тасма (лента) си билан ўраш ёки унга тўр (паутина) қуйиш мумкин эмас, чунки бу қоқшол бўлишга олиб келиши мумкин.
Жароҳатланишда биринчи ёрдам кўрсатиш учун мавжуд индивидуал пакетни, уни ўров қоғозида кўрсатилган тартибга мос равишда очиш керак. Боғлам қуйишда унинг бевосита ярага қуйиладиган қисмига қўл билан тегмаслик керак.
Агарда индивидуал пакет бўлмай қолса, унда боғлашлар учун тоза даструмол, мато ва ш.к лардан фойдаланиш мумкин. Ярага бевосита тўғридан-тўғри момиқ пахта қуйиш мумкин эмас. Агар ярага бирорта тўқима ёки орган (мия, ичак) тушган бўлса, бу тўқима ёки органни яра ичига киритишга ҳаракат қилмасдан, устидан боғлаб қуйилади. Жароҳатланишда ёрдам кўрсатувчи қўлларини ювиши ёки йод дамламасини бармоқларига суртиши керак. Яранинг ўзига тегиш ман этилади.


5. Қон кетишда биринчи ёрдам

Қон кетиш турлари: капилляр қон кетиш- юза яраларида кузатилади, қон ярадан томчилаб оқади;


Веноз қон кетиш- чуқурроқ яраларда , масалан, кесилган, тиғ санчилишидан ҳосил бўлган яраларда қизил рангдаги қоннинг оқиши сифатида намоён бўлади.
Артериал қон кетиш- чуқур чопилган, тиғ яраларида кузатилади, жароҳатланган артериялардан, оч- қизил рангдаги артериал қон тизиллаб отилади;
Аралаш қон кетиш- кўпинча чуқур яраларда, бир вақтда вена ва артериялардан қон кетиш ҳолларида кузатилади;
Қон кетишини боғлаб тўхтатиш: қон кетишини тўхтатиш учун жароҳатланган қўл ёки оёқни кўтариш керак, қони оқаётган ярани боғлаш материали (пакетдаги) билан ёпилади ва яранинг ўзига тегмасдан тепасидан босилади, шу ҳолда қўлларни қуйиб юбормай 4-5 минут ушланади. Агар қон кетиш тўхтаса, унда қуйилган материални олмасдан (силжитмай), унинг устидан бошқа ўрам (пакет) дан ёстиқча ёки момиқ пахта бўлаги қўйилади ва унчалик қаттиқ сиқмасдан яраланган чегара бинтланади (бинт билан ўраб боғланади) токи жароҳатланган қўл ёки оёқни қон айланиши бузилмасин. Оёқ ёки қўлларни бинтлашда бинт ўрамлар йўналиши пастдан баландга-бармоқлардан танага, қараб йўналган бўлиши лозим.
Кучли қон кетишларда агар фойдаланилаётган боғлам билан тўхтатиб бўлмаса, яраланган чегарани таъминловчи қон томирини бармоқлар жгут ёки бурама (закрутка) лар билан босиш (сиқиш) ёки қўл ёхуд оёқни буғимидан букиш лозим. Кўп қон кетишнинг барча ҳолларида зудлик билан ҳаким чақириш ва жгут ёки бурама қуйилган вақни унга кўрсатиш керак.
Ички қон кетишлар – юзнинг тез оқариши ҳолсизлик, пульснинг жуда тезлиги, ҳансираш, бош айланиши, кучли чанқаш ва ҳушсизлик ҳолатлари билинади. Бундай ҳолатларда зудлик билан ҳаким чақириш керак, у келгунга қадар шикастланувчининг тинчлигини тўлиқ таъминлаш керак. Агарда қорин бўшлиғи аъзолари жароҳатланган деб гумон қилинса, унга сув бериш мумкин эмас. Шикастланган (травмаланган) жойга “совуқ” (музли, қорли ёки совуқ сувли резина пуфак, совуқ намламалар ва ш.к) нарса қўйиш зарур.
Бармоқлар ёрдамида қон кетишини тўхтатиш: қон кетишини, ярадан юқори (танага яқинроқ) бўлган жойдан қон кетаётган томирни қисиб, тез тўхтатиш мумкин. Қон кетаётган томирни етарлича кучли босиш лозим.
Ярадан қон кетиш қуйидаги усулларда тўхтатилади: юзнинг пастки қисмида бўлса- жағ артериясини жағнинг пастги қисмига босиш керак;
Чакка ва пешонада бўлса- қулоқ олди буртмаси олдидаги чакка артерияни босиб;
Бош ва бўйинда бўлса- уйқу артериясини бўйин умуртқасига босиб;
Қўлтиқ ости чуқурлиги ва елка (елка буғини олди) да бўлса- умров ости чуқурчаси суягига умров ости артериясини босиб;
Билакларда бўлса- елка артериясини елка ўртасини остки томонидан қисиб;
Бармоқ ёки қўл панжасида бўлса- икки артерияни (тирсак артерияси ва билак артерияси), билак пасти учлиги қўл панжасига ўтиш жойидан қисиб;
Сонларда бўлса- сон артериясини чаноқ суягига қараб қисиб;
Болдирларда бўлса- болдир артериясини қисиб;
Оёқлар кафтларида бўлса- орқа томони (устки томони) бўйлаб ўтган артерияни қисиб;
Оёқ ёки қўлдан қон кетишни буғимларни букиб тўхтатиш
Оёқ ёки қўлдан қон кетишни агар бу аъзоларда синиш йўқ бўлса, буғимларни букиб ҳам тўхтатиш мумкин.
Зудлик билан шикастланувчининг енги ёки шимини шимариб, бирор материядан тугун (ўрам, гувала, ғижим) тайёрланиб, яра чегарасидан юқорироқда, буғимни букишда ҳосил бўладиган, чуқурчага қуйилиб, шундан сўнг, тугун устидан буғимни то охиригача кучли букилади. Бунда ярага қон берувчи букилишдан ўтган артерия босилади. Оёқ ёки қулни, шундай букилган ҳолатда шикастланувчи танасининг бирор жойига тортиб боғлаш керак.



Download 393.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling