ЙўРИҚнома в-1 Умумий қоидалар


Электр токидан шикастланувчига биринчи ёрдам


Download 393.73 Kb.
bet4/15
Sana30.01.2024
Hajmi393.73 Kb.
#1817248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
В-1 кир

Электр токидан шикастланувчига биринчи ёрдам:
Шикастланувчини электр токи таъсиридан халос қилингандан сўнг, унинг ҳолатини аниқлаш зарур. Шикастланувчи ҳолатини мумкин қадар тез аниқлашга оид белгилар қуйидагилар:
-ҳуши: тиниқ (ўзида), йўқ (кетган), бузилган (шикастланувчи тормозланган, ҳаяжонланган);
-тери қопламаси ва кўриш шиллиқлари (лаб, кўз) ранги: қизарган, кўкарган, оқарган;
-нафас олиши: нормал , йўқ, бузилган (нотўғри, юзаки , бўғиқ);
-уйқу артериялари пульси: яхши аниқланада (тўғри ёки нотўғри ритм), ёмон аниқланади, йўқ;
-кўз қорачиғлари : тор, кенг
Маълум кўникмаларга эга бўлган ёрдам кўрсатувчи ўзини тутган ҳолда 1 минут ичида шикастланувчи ҳолатини аниқлаш ва унга қандай ҳажм ва тартибда ёрдам кўрсатиш лозимлигини белгилаш қобилиятига эга.
Тери қопламасининг ранги ёки нафас олишнинг мавжудлиги (кўкрак қафасининг кўтарилиши ва тушишига қараб) ташқи кўрик билан аниқланади. Оғизга ёки бурунга ойна, ялтироқ метал предмет тутиш учун қимматли вақтни йўқотиш ярамайди. Беҳуш бўлиб қолганлигини ҳам одатдагидек ташқи кўрик билан белгиланади ва ўзини ҳис этишини аниқ билиш учун, шикастланувчига аҳволини сўраб, мурожаат қилиш керак.
Уйқу артерияси пульси, қўлнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи бармоқлар дўмбоқчаларини бўйин бўйлаб бош чайқаш мускуллари ва қўштомоқ (кекирдак олмаси) орасига қуйиб, кейин енгилгина орқа мия томонга, босиш билан сезилади. Уйқу артерияси пульсини аниқлаш йўллари ўзи ва яқинларида машқлар ўтказиш билан осонгина ўзлаштирилади.
Кўз қарачиғи эни кўз юмуқ бўлганда қуйидаги тарзда: кўрсатгич бормоқлар дўмбоқчаси(бўртиб чиққан қисм)ни иккала кўз юқори қовоқларига қуйилади ва енгилгина уларни кўз олмасига босиш, кейин юқорига кўтариш билан аниқланади. Шунда кўз оралиғи очилади ва оқ фонда рангдор айланасимон кўз пардаси кўринади, марказида эса айланасимон кўз қорачиғи, қайсики уларни ҳолатлари (тор ёки кенглиги) рангдор парданинг қанча қисмини эгалаганига қараб аниқлайди.
Беҳушлик даражасини, тери қопламаси ранги ва нафас олиш ҳолатларига қараб бир вақтнинг ўзида пульсни эшитиш билан ҳам аниқлаш мумкин бўладики бу 1 минутдан кўп вақтни олмайди. Қорачиғлар кўригига бир неча секундларда бажарилади.
Агар шкастланувчини ҳуши, нафас олиши, пульси бўлмаса, тери қопламаси кўкарган, кўз қорачиғи (0,5 см. диаметр бўйига) кенгайган бўлса, уни клиник ўлим ҳолатда деб ҳисоблаш мумкин ва организмни тирилтириш учун, сунъий нафас олдиришнинг “оғиздан-оғизга” ёки “оғиздан-бурунга” усулларини ва юрак ташқи массажини бажаришга зудлик билан киришилади. Қимматли секундларни йўқотиб шикастланувчини ечинтириш керак эмас.
Агар шикастланувчи титроқ билан ва жудаям аҳёнлаб нафас олса, аммо уни пульси сезилмаса, зудлик билан сунъий нафас олдиришни бошлаш керак. Бунда шикастланувчи горизонтал ҳолатда бўлиши шарт эмас.
Тирилтиришга киришибоқ ҳаким ёки тез ёрдам чақириш ҳаракатини қилиш керак. Буни ёрдам кўрсатувчи эмас, балки бошқа биров қилиш керак, чунки у ёрдам кўрсатишни тўхтата олмайди.
Агар шкастланувчи ўзини англаса, аммо шунгача беҳуш ёки обморк (қўқисдан ўзидан кетиш) ҳолатларга тушган, бироқ нафас олиши ва пульси тетик бўлса, уни тўшакка солиш; енгил нафас олиши учун кийимлари тугмаларини ечиш; тоза ҳаво келишини таъминлаш; агар совуқ бўлса, баданни қиздириш; агар иссиқ бўлса, салқинлатиш, осайишталикни тўлиқ ташкил қилиб, пульси ва нафас олишини мунтазам назорат қилиш, ортиқча одамларни четлаштириш лозим.
Агар шкастланувчи беҳуш бўлса, уни нафас олишини кузатиш ва тили тушиб тиқилганидан нафас олиши бузилган тақдирда, пастги жағ бурчагидан қўл билан ушланиб олдинга сурилади, то тил тиқилиши тугамагунча шундай ушлаб турилади.
Шикастланувчида қусиш(қайд қилиш) пайдо бўлганда, қусиқ массаси кетиши учун уни калласи ва елкаси чапга бурилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам шикастланувчини ерга қуйиш мумкин эмас, чунки бу на фақат зиён келтиради, балки шикастланувчини қутқазиш учун зарур бўлган вақтни йўқотишга ҳам олиб келади.
Шикастланувчини бошқа жойга кўчириш, қачонки унинг ва ёрдам кўрсатувчи шахс ҳаётига хавф давом этган ёки шу жойда ёрдам кўрсатишнинг иложи бўлмаган ҳолларда лозим бўлади.
Яшин уришдан шикастланганда ҳам электр токидан шикастланганлигидаги каби ёрдам кўрсатилади.
Воқеа содир бўлган жойга ҳаким чақиришнинг иложи бўлмаган ҳолларда, яқин даволаш муассасасига шикастланувчини транспортда олиб боришни таъминлаш зарур. Агар шкастланувчининг ҳолати (нафас олиши қониқарсиз ва пульси нотетик бўлса) уни транспортда олиб бориш имкониятини бермаса , воқеа жойига тиббиёт ходими етиб келгунча, ёрдам кўрсатишни давом эттириши керак.



Download 393.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling