ЙўРИҚнома в-1 Умумий қоидалар


Download 393.73 Kb.
bet1/15
Sana30.01.2024
Hajmi393.73 Kb.
#1817248
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
В-1 кир


Бахтсиз ҳодисаларда шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига оид
ЙЎРИҚНОМА
В-1
1. Умумий қоидалар
Биринчи тиббий ёрдам – бу, шикастланувчи ҳаёти ва соғлигини тиклаш ёки сақлаш учун йўналтирилган, тиббий ходим бўлмаган ишловчилар (ўзаро ёрдамни) ёки шикастланувчилар ўзлари (ўз- ўзига ёрдамни) амалга оширадиган тадбирлар мажмуидир. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг асосий қоидаларидан бири унинг зудлигидадир, у қанча тез амалга оширилса, ижобий натижалар шунчалик юқори бўлади. Шунинг учун бундай ёрдамни ўз вақтида шикастланган ёнидаги киши кўрсатиши лозим.
Бахтсиз ҳодисада шикастланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда муваффақият шартларидан асосийлари: босиқлик, топқирлик, чаққонлик, ўзи- ўзига ёрдамни ёки ўзаро ёрдамни билиш ва уддалаш ҳисобланади.
Корхоналарнинг ҳар бир ишловчиси ўз касбий вазифасини бажаргандек ёрдам кўрсатишни ҳам юқори малака билан бажара олиши лозим.
Ёрдам кўрсатувчи қуйидагаларни билиши лозим:
-қон айланиш тўхтаганда бош мия зарарланади, томирларда оқувчи қонлар билан келадиган кислород бўлмаса унинг яшовчанлиги 3-5 минутни ташкил этади. Шу сабабли шикастланувчини тирилтириш, тадбирларини зудлик билан қўллаш;
-инсон организми ҳаётий муҳим функциялари бузилишининг асосий белгиларини:
-биринчи ёрдам кўрсатиш ва унинг усулларини, шикастланувчининг жароҳатланиш турига қараб, қўллашнинг умумий тарзларини;
-шикастланувчини кўчириш ва эвакувация қилишнинг асосий усулларини;
Ёрдам кўрсатувчи қуйидагиларни уддалай олиши лозим:
-шикастланган киши ҳолатини баҳолашни ва унинг биринчи навбатда қандай ёрдамга муҳтожлигини аниқлашни;
-юқори нафас йўлларининг бемалол ҳаво ўтказиш қобилиятини таъминлашни;
-сунъий “оғиздан-оғизга” (оғиздан бурунга) нафас олдиришни, юракни ёпиқ (қўл билан кўкракни босиб) массаж қилишни ва буларнинг самарадорлигини баҳолашни;
-қон кетишини жгут қуйиб, боғлаш билан томирларни бармоқлар билан босиб вақтинча тўхтатишни;
-зарарланган (жароҳатланган, куйган, совуқ урган лат еган) да боғлаб қуйишни;
суяк синганда, оғир лат еганларда, термик зарарланишларда тананинг жароҳатланган қисмини иммобийзациялаш яъни қимирламайдиган қилиб боғлашни;
-иссиқ ёки қуёш урганда, чўкканда, ўткир заҳарланганда, қусганда, ҳушсиз ҳолатларда ёрдам кўрсатишни;
-шикастланувчини кўчириш, юклаш ва ташишда қўл ости воситаларидан фойдаланишни;
-шикастланувчини тез ёрдам машинасида ёки йўловчи транспортида олиб боришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлашни;
-биринчи ёрдам дори қутичасидан фойдаланишни.

Download 393.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling