22
Жанубий Ўзбекистон ҳудудида углеводород тўпланишини қидириш
1935
йилда конструктив, сўнгра чуқур геологик бурғулаш билан
бошланди, бу участканинг чуқур
геологик тузилишини, Юра ва палеозой
чўкиндилари тоғ жинсларининг моддий таркибини, стратиграфиясини, бўр
даврининг гидрогеологик шароитлари ва нефт-газ салоҳиятининг
истиқболлари, сув уюмлари ва қопқоқларнинг мавжудлигини ўрганиш
мақсадида амалга оширилди. 1956-2019 йилларда тадқиқот ҳудудимизнинг
Бухоро-Хива (БҲ) вилоятда 2354 та
параметрик, қидирув ва қидирув
қудуқлари бурғиланган бўлиб, шундан 126 таси параметрик, 2228 таси
қидирув қудуқларидир. Айни пайтда Юрагача бўлган шаклланишларни
ўрганиш учун махсус 6 та қудуқ (Бештепа, 1П; Борса, 1П; Южний
Кулбешкак, 1П; Қораулбозор, 1П; Кулбешкак, 1П; Муборак, 1П)
бурғуланган ва 1 та қудуқ синовдан ўтказилмоқда ( Кодумалак, 1П).
Ўрганилаётган худуднинг ЖҒҲ регионида жами 216-тадан ортиқ
параметрик, қидирув ва қидирув қудуқлари қазилган бўлиб, шундан 18
таси параметрик, 198 таси қидирув қудуқларидир. Вилоятда параметрик ва
қидирув бурғулаш ишларининг умумий ҳажми 460372 м ни ташкил этди.
Қудуқнинг ўртача чуқурлиги 2300 м ни ташкил қилади. Ҳисор инвестиция
блоки доирасида нефт-газ ва конларни ўзлаштириш учун қидирув ишлари
Лукойл (РФ) нефт компанияси томонидан амалга оширилди. Қидирув
қудуқларини бурғулаш натижасида Жануби-Шарқий Қизилбайроқ,
Шўрдарё ва Сагиртав конлари топилди. Ўрганилаётган худудда чуқур
бурғилаш қудуқлари Сурхондарё чўкмасидаги палеоген ва юқори бўр
ётқизиқларида ва Бойсун котловинасидаги қуйи бўр ва юқори юра
ётқизиқларида саноат миқёсида нефт ва газ борлигини исботлаб берди.
Неоген – тўртламчи давр ороген континентал комплексидан ташқари
бутун
мезокайнозой кесимида нефт ва газ бор.
23
Ўрганилаётган худуднинг Сурхондарё неф-газ регионида жами 467-
тадан ортиқ параметрик, қидирув ва қидирув қудуқлари қазилган
булиб
вилоятда параметрик ва қидирув бурғулаш ишларининг умумий ҳажми
737429 м ни ташкил этди. Чўкманинг марказий қисмида деярли барча
топилган антиклинал кўтарилмаларда саноат миқёсидаги конлар ёки нефт
белгилари топилган. Бундан, ҳам газ (маастрихт), ҳам нефт (бухоро, огил)
горизонтлари бўлган Лалмикор конигина истисно.
Do'stlaringiz bilan baham: