Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Диссертация

Кириш 
Мавзунинг долзарблиги -Нефт ва газ конларини қидириш соҳасидаги 
илмий тадқиқотларнинг жаҳон амалиётида, замонавий геоинформацион 
технологиялар асосида олинган геологик ва геофизик маълумотлардан 
фойдаланиш ва минтақаларнинг геологик тузилишини янги позициялардан 
башорат қилиш долзарбдир. Нефт ва газ захиралари бўлган мамлакатларда 
( АҚШ, Япония, Хитой, Марказий Осиё, Россия) ишончли геологик ва 
геофизик моделларни ишлаб чиқиш ва янги углеводород конларини 
башорат қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш иқтисодий ва ижтимоий 
ривожланишни таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Шу муносабат 
билан, ер ости нефт ва газ захиралари бўлган ҳудудларда углеводород 
конларини прогноз қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, 
шунингдек, давлат даражасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ва 
жорий этилмоқда. 
Мамлакатимизда геологик ва геофизик кузатувлар тармоғини ва 
углеводород конларини қидиришда захираларни баҳолаш ва прогноз 
қилиш тизимини янгилаш бўйича маълум илмий тадқиқотлар олиб 
борилмоқда. Жумладан, биринчи марта алмашинувчи зилзила тўлқинлари 
усули (МОВЗ) жорий этилди ва унинг асосида геологик қидирув ишлари 
тезлаштирилди. Шу муносабат билан Республикамизнинг жанубий 
ҳудудларида, ер қобиғининг тузилишини геологик ва геофизик 
моделлаштириш, шунингдек, сейсмологик профил ёрдамида сейсмик 
тезликларни ва палеозой қатламлари чегараларининг жойлашиш 
хусусиятини, ер қобиғининг мантия билан бирлашган юзасини баҳолашга 
қаратилган тадқиқотлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу ҳудуддаги 
палеозой ётқизиқлари айрим минтақаларда ер юзига чиқиб ётсада, асосан, 
бурмали пойдевор вазифасини бажаради. Шунинг учун, ҳозирги кунда 
нефт ва газ конларини қидиришда палеозой ётқизиқларини батафсил 
ўрганиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланганлиги сабабли регионал ва 



юқори чуқурликда маълумот олиш имконини берувчи усуллардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бугунги кунда бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам нефт 
ва газга бўлган талаб ва эҳтиёж кундан – кун ортиб бормоқда ва уларни 
қазиб олиш ишлари жадаллашмоқда. Шундай экан ушбу талабларни 
қондириш ва олдинга қўйилган масалаларни ечиш учун ҳозирги замон 
техникаларидан самарали фойдаланиш жуда ҳам зарур. Ўзбекистонда нефт 
ва газ захираларини қидириш ва текшириш ишлари кенг кўламда ва юқори 
тезликда олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳудудида нефт ва газга истиқболли 
ҳудудлар– Устюрт, Бухоро – Хива, жанубий- ғарбий Ҳисор, Сурхондарё ва 
Фарғона нефт ва газ вилоятлари ҳисобланади. Жумладан, Сурхондарё 
мегасинклинали, Бойсун мегаантиклинали, Бишкент ботиқликлари ҳам 
юқоридаги обектлар таркибидаги асосий нефт-газли структуралардан 
бўлиб ҳисобланади. Унда мезо-кайнозой ёшига мансуб юқори ғовакли 
палеоген охактошлари ҳамда бўр ва юра терриген жинслари коллектор 
жинслари бўлиб ҳисобланади. Аммо сўнги йилларда йирик конлар 
очилмаган бўлсада, ҳали маҳсулдор қатламлар тўла ўзлаштирилгани йўқ. 
Шу сабабдан, ушбу ҳудудларда ҳозирги кунда янги нефт ва газ 
конларини излаш мақсадида сейсморазведка ва каротаж, шунингдек бошқа 
геофизик тадқиқотлар жадал олиб борилмокда ва олинган натижалар 
асосида турли хил моделлар тузилмоқда.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling