Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Диссертация

Тадқиқотнинг мақсади-геофизик маълумотларнинг комплекс талқини 
асосида Турон платформасининг шарқий чеккасининг Тянъ-Шан ороген 
тузилмалари билан туташган зонасида ер қобиғи тузилишининг геологик-
геофизик моделини ишлаб чиқиш ва ушбу ҳудудларда углеводород 
конлари мавжуд ҳудудларни башоратлашдан иборат. 
 
Тадқиқот ишининг вазифалари: 



- Ўрганилаётган худуд бўйича турли илмий манбалар ва ишлаб чиқариш 
ҳисоботлари билан танишиш мобайнида йиғилган фонд материалларни 
қайта ишлаш; 
- Замонавий рақамли қурилмалар ва дастурлар ёрдамида олинган 
маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларни таҳлил қилиш; 
- Олинган регионал геофизик маълумотларни бурғу қудуқлари натижалари 
асосида аниқлигини ошириш ва чуқурлик кесимини қуриш; 
- Жанубий Ўзбекистон ҳудудидаги мавжуд аномал ўзгариш зоналарини 
ўрганиш орқали фойдали қазилмаларга истиқболли майдонларни 
ажратиш; 
Тадқиқот объекти: Турон платформасининг шарқий чеккаси ва Тянъ-
Шаннинг ороген тузилмалари бир қисми (Сурхондарё мегасинклинали). 
Тадқиқот предмети: Тадқиқот ҳудуд тузилишининг геологик
структуравий-тектоник хусусиятлари шунингдек минтақавий ва маҳаллий 
дарзланиш зоналари геологик ва геофизик материалларини изоҳлаш ва 
таҳлил қилиш. Шунингдек, геозичлик моделини ишлаб чиқиш. 
Тадқиқот усуллари: Тадқиқот ҳудудида олдин олиб борилган геологик 
ҳамда геофизик усуллар асосида олинган ва мавжуд бўлган материалларни 
илмий умумлаштириш ва изоҳлаш учун, алмашган зилзила тўлқинлар 
тўғрисидаги маълумотлар асосида гравитацион ва сейсмологик майдонлар 
табиатини таҳлил қилиш усуллари; чуқур структураларни аниқлаш ва 
минтақавий синиш зоналарини аниқлаш усуллари; сейсмик қидирув 
ишлари ва ер қобиғидаги маҳаллий бузилиш зоналарини аниқлаш 
усуллари, шунингдек, маҳаллий нефт ва газга истиқболли иншоотларни 
башорат қилишда геофизик ва бурғулаш маълумотларини комплекс талқин 
қилиш усуллари. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling