47
Бўйлама-ўтувчи ва алмашинувчи тўлқинлар
методи билан М нинг
ётиш чуқурлигини аниқлашда бир қанча тафовутлар кузатилади. Бу чегара
билан бир хил деб ҳисобланадиган алмашинувчи тўлқинлар, Сурхондарё
ботиқлиги атрофида онда-сонда кузатилади,
Жанубий Тянъ-Шан
районларида эса умуман қайд этилмайди.
Олиб борилган ишлар натижасида ер пўстининг умумий қалинлиги
ўзгаришини кузатиш орқали платформадан ороген зонага ўтганда
чегаравий ўзгаришларни кузатиш имкони туғилади. Хусусан, Тўрон
платформаси ва Алп орогенези чегарасида иккита плитанинг (Тўрон ва
Ҳинду-Хитой) бир бирига тўқнашиши ва бири иккинчисининг остига
шўнғиши натижасида қалинлиги ортиши кузатилади. Ундан ташқари
Бойсун мегаантиклинали ва Сурхондарё
мегасинклиналининг умумий
тузилиши ҳақида хулоса чиқаришимиз мумкин бўлади.
Сийсморазведка ва гравиразведка маълумотларини комплекс таҳлил
қилиш натижасида, юқори аҳамиятга эга чегараларни аниқ
ажратиш
мумкинлиги сабабли, ушбу усуллар комплексини кийинги ўтказилиши
режалаштирилган тадқиқотларга ҳам қўллаш имкониятлари мавжуд.
“Земля” станцияси билан қилинган ишлар Ўзбекистон ва унинг
атрофидаги худудларда чуқур қисмлардаги структуралар ҳақида
маълумотлар олиш имконини берди. Тажриба
муносабати билан бирга
ўтказилган тадқиқотлар - “Земля” станцияси билан кузатилган
методикалар асосий ишлар қаторида алоҳида аҳамиятга
эга эканини
кўрсатади. Методларни такомиллаштириш қаторида бошқа тўлқинлар
синфи – бўйлама ва кўндаланг – ўтувчи, қайтувчи ва бошқаларни талқин
қилиш кенг кўламли этиборни талаб этади. Бундан ташқари, зилзилалар ва
тектоник
бузилишлардан
фойдаланган
ҳолда
кузатишларни
комплекслаштириш, мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: