57
тебранишларни, қолган иккитаси горизонтал компонентларни (бири
шимол-жануб, иккинчиси шарқ-ғарб йўналишидаги тебранишлар) қайд
этган. Ҳисор ва Сурхондарё ботиқлигининг жанубий ғарбий тармоқлари
худудларидаги ер пўсти кесимининг юқори қисми кенглик йўналиши
бўйича блокли тузилишга эгалиги билан ҳарактерланади. Ушбу профил
бўйича олинган натижалар асосида Ҳисорнинг жанубий ғарбий
тармоқларидаги мегаантиклиналлар
билан мос келувчи Бойсун, Шеробод
ва Сурхон синклинали ва Оқтов антиклинал зонаси орқали беш поғонали
блоклар (Б.Б. Таль-Вирский) аниқ ажратилган.
Ер пўстининг энг кўп чўккан бўлими сифатида ҳарактерланадиган
қисми Сурхон синклинал зонасига тўғри келади. Бу
ерда мезо-кайназой
чўкинди қопламасининг қалинлиги 11,5 км гача етади. Ҳисорнинг жанубий
– ғарбий йўналишида чўкинди қопламанинг қисқариши кузатилади.
Хаудак антиклинали атрофидаги чуқурликлар фарқи
фундамент юзаси
бўйича 3,0 км ни ташкил этади, Сариқамиш-Шеробод қатори зоналарида
эса -1,5 км га яқин. Бойсун синклинали зонасининг ғарбий
чегараларида,
яъни Кўгитан кўтармасининг гумбаз қисми томонидаги фундаментнинг
юза қисми кескин кўтарилганлиги (45
0
- тартибда) билан ҳарактерланади.
Ҳисорнинг жанубий ғарбий тармоқларидан Деҳқонобод синклинал
зонасига ўтиш жойларида фундамент юза қисмининг кескин чўкиши ва
узилмали бузилишларнинг амплитудаси 2,0 км га камайиши кузатилади.
Профил бўйича мезо-кайназой чўкинди қопламасининг қалинлиги
Сурхон синклинал зонасидан Боботоғ тизмаси ва Ҳисорнинг
жанубий-
ғарбий тармоқларига қараб 11,0 км (пункт 140) дан (пункт 134) 9,0-2,5 км
гача (166 пункт-Кугитан кўтарилмаси) қисқариб боради, Деҳқонбод
синклинал зонасига келиб яна қайтадан 4,5 км гача кенгаяди.