Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


-расм. Тадқиқ этилаётган МОВЗ профилларининг


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
Диссертация

5.1-расм. Тадқиқ этилаётган МОВЗ профилларининг 
космосуратда жойлашуви 
5.2 Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича ер пўстининг 
чуқурлик тузилиши 


51 
Тадқиқ этилаётган биринчи профил Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ 
йўналиши бўйлаб чўзилган (5.1-расмб 1-профил). Ушбу профил умумий 
узунлиги 330км ни ташкил этиб, 110 та кузатув пунктидан иборат ва бу 
кузатув нуқталари орасидаги масофа 3,1±0,2км ни ташкил қилади. 28 та 
сейсмик стансия жойлашган битта участкадапрофилнинг 81км ҳудуди 
қамраб олинган. Дала ишлари ва камерал ишлар 2009-2012 йиллар 
мобайнида Д.Х.Атабаев бошчилигида ўтказилган. 
Тадқиқотлар “КАРС-1” станциясининг“ЧЕРЕПАХА” мажмуаси 
асосида олиб борилди. Унинг таркибига АCC 3/12 типидаги 11 та магнит 
ёзувчиси (автоном сейсмик станция), кузатув ёзиб олиш станцияси, БCC 
3/12 типидаги қайд этиш станцияси ва ИБМ ПC-486 шахсий компютери 
киради. Зилзилани қайд қилиш учун СК-1П типидаги уч компонентли 
сейсмографлардан фойдаланилган. 
Дала ишлари жараёнида сейсмик стансиялар контейнерларга, 
сейсмографлар - чуқурларга 50х40х50 см ўлчамдаги ўрнатилган. Автоном 
сейсмик стансияларнинг ҳар бир участкада 27 кун давомида тупроқ 
тебранишларини узлуксиз қайд етиши таъминлади. Бунда ҳар бир 
участкада локал, маҳаллий ва регионал типдаги зилзилалар қайд этилиши 
лозим ҳисобланган. 
Ҳар бир пунктда алмашинувчи чегаралари чуқурлигини ҳисоблаш 
текис горизонтал алмашиниш чизиғи ва берилган тезлик модели учун Хази 
Гава формуласи бўйича амалга оширилди. 
Бу ерда,
Δt
ps-p
- ps ва p тўлқинларнинг етиб келиш вақтлари орасидаги фарқ.


52 
V - чегара устида бўйлама тўлқинларнинг ўртача тезлиги бўлиб 
МОВЗ регионал сейсмик тадқиқотлар ҳисоботидан олинган.
K - бўйлама ва кундаланг тўлқинларнинг ўртача тезлигининг устки 
қатламдаги нисбати (K = Vp / Vs), МОВЗ регионал сейсмик тадқиқотлар 
ҳисоботидан олинган; - K нинг ўртача қиймати. 
Тектоник жиҳатдан профил шимоли-ғарбдан жануби-шарқга Турон 
плитасининг Бухоро ва Чоржў поғоналарини ҳамда Ҳисор тоғларининг 
жануби-ғарбий тизмасидаги Бойсунтов антиклиналини кесиб ўтиб Алп 
орогенези ҳосиласи ҳисобланган Сурхондарё мигасинклиналини диярли 
кесиб ўтган ҳолда якунланади. Бухоро поғонасида профил Муборак 
кўтарилиш зонаси, Ангора ботиқлиги, Косанту кўтарилмаси ва Қорақта 
бўғинини кесиб ўтади. Бу ерда профил Учбош-Қарши флексурали-узулиш 
эонасини кесиб ўтади ва Чоржў поғонасининг Бешкент ботиқлиги бўйлаб 
давом этади. Бешкент ботиқлигида профил Жамбулоқ яримўйи, Чукур 
синклинал ва Ғузор яриморолини кесиб ўтади. Жануби-шарқ томонда 
профил Қораил-Лянгар флексурали-узилиш зонаси ва Бойсунтов 
антиклинориумининг жанубий қисмларини кесиб ўтади [4,14,24,60,27]. 
Вақтли кесим ва чуқурлик сейсмик-геологик кесмада (5.1 ва 5.2-
расмлар) Моҳоровичичнинг юзаси, консолидацияланган қобиқнинг пастки 
ва юқори қисмлари, кристалли фундаментнинг тепаси ва палеозой 
фундаментининг устки чегараси билан чегараланган алмашинув ҳосил 
қилувчи чегаралар мавжуд [4,24]. 
Ушбу МОВЗ профилидаги Мохоровичич юзаси ҳамма нуқталарда 
қийматга эга ҳисобланади, яъни, ҳар бир пикет остида алоҳида алмашув 
майдонлари шаклида ифодаланади. Моҳо сирти профилининг шимоли-
ғарбий қисмидаги вақтли кесимда, ∆t
p-рs
=5,8сек (ПК-0; Муборак) вақт 
фарқи мос келади, бу сейсмологик кесимда 42км чуқурликка тўғри келади 
[24,27]. Жануби-шарқга қараб, «М» сиртининг давоми ПК 1-3 (∆t
p-рs

5,5сек, Н=39км) кескин кўтарилади, кейин ПК-4 дан у ҳам кескин пасаяди 


53 
(∆тп-пс = 5,9 сек, Н=42 км). ПК-7 дан бошлаб «М» сирти аста-секин ПК-41 
(Ғузор) га қараб чўкади (∆t
p-рs
= 5,9сек, Н=42км) [4,14]. 
Бундан ташқари, ўрганилган алмашинув ҳосил қилувчи сирт деярли 
горизонтал ётади. ПК 50-53 пикетлар орасидаги интервалда алмашинувни 
ташкил этувчи чегара кескин кўтарилади (∆t
p-рs
=5,7сек, Н=40км). ПК-57 
дан ПК-66 гача, (∆t
p-рs
=6,0сек, Н=44-45км) Мохоровичич чегарасида (М) 
тушиш ва бунинг натижасида ер пўстида қалинлашиш кузатилади
эҳтимол бу платформа ва ороген ўртасида тектоник зонанинг мавжудлиги 
билан боғлиқ. 
Бунинг билвосита тасдиғи сифатида - устки қатламларнинг 
деформацияси. ПК-67 да алмашинув ҳосил қилувчи чегара яна кўтарилади 
(∆t
p-рs
=5,8сек, Н=43км) ва ПК-73 га силлиқ равишда 45км чуқурликка туша 
бошлайди. ПК-74 да (Жанубий Бойсунтовнинг ўқ қисми) «М» чегараси яна 
кўтарилади (∆t
p-рs 
=5,8сек, Н =42км) ва профил охирида Сурхондарё 
ботиқлиги томон чўка бошлайди [6,23]. Бойсун ботиқлигидан ўтиб Мохо 
чегарасида маълум бир оралиқда (85-90 ПК лар оралиғи) кўтарилиш 
кузатилса ҳам (43км гача), Сурхондарё мегаантиклиналининг қолган 
қисмида чегаранинг чуқурлиги 45-48км орасида бўлади.
ПК-22,42,45,53,57,67,90 
ва 
105 
лар 
остидаги 
вақтли 
ва 
сейсмогеологик кесимларда «М» чегарасини кесиб ўтувчи ёриқлар 
ажратилади. Улардан Учбош-Қарши флексурали-узилиш зонаси (ПК-22), 
Қорайил-Лянгар флексурали-узилиш зонаси (ПК 42-45), Жанубий-Ғарбий 
ҳисор ер ёриғи (ПК 55-60), Кугитан-Бойсун ер ёриғи (ПК-73), Келиф-
Шеробод флексурали-узилиш зонаси (ПК-85), Сурхондарё ер ёриғи(ПК 
100-105) кабиларни яққол ажратиб кўрсатиш мумкин. Учбош-Қарши 
флексурали-узилиш 
зонаси 
«М» 
сиртидан 
ташқари 
палеозой 
фундаментининг ПСЭ, «К
I
», «К
II
» тепасини кесиб ўтади ва Ж-Ш 
йўналишида ётади [5,23,24,25, 27,29]. 


54 
5.2-расм. Профил бўйлаб МОВЗ усули вақтли кесими 
5.3-расм. МОВЗ нинг профил бўйлаб сийсмо-геологик кесими 
Караил-Лянгар флексурали-узилиш зонаси ҳам қолган ёриқларга 
ўхшаш ҳолда барча алмашинув ҳосил қилувчи чегараларни кесиб ўтади, 
лекин ёрилиш чизиғи Шим-Шарқ йўналишига тушади. Кугитан-Бойсун ер 
ёриғи (ПК-73) ҳам Шим-Шарқ йўналишида ётиб, Қугитан-Қоратоғ (расмда 
Келиф-Сурхонтоғ) нинг флексурали-узилиш зонасининг Бойсун қисмига 
тушади. 
Иккинчи алмашинув ҳосил қилувчи сирт «К
II
» гранит ва базалт 
қатламлари ўртасида жойлашган бўлиб, уни ∆t
p-рs
=4,3-5,2сек, чуқурлиги 
бўйича 30км дан 36км гача бўлган масофада кузатиш мумкин[4,18]. 
Умумий контурда сирт пастки чегарага параллел равишда ётади. Вертикал 
силжишларнинг амплитудаси унчалик аҳамият касб этмайди. Истисно 


55 
тариқасида, профилнинг жануби-шарқий қисми (ПК 53-75) вертикал 
силжишнинг катталиги Деҳқонобод ва Бойсунтов кўтарилишлари 
тизимига тўғри келади. Ушбу чегарани кесиб ўтган узилишларни аниқлаш 
қийин. Уларни кесма бўйлаб бузилишларни кузатиш орқали аниқлаш 
мумкин [3,25].
«К
II
» чегара чуқурлиги Сурхондарё мегасинклиналига келган пайтда 
пастга қараб чўка бошлайди ва бу пасайиш базалт қатламининг қалинлиги 
камайишига олиб келади аммо чегара сиртида кескин амплитудали 
ўзгаришлар кузатилмайди. 
Н=20-26км чуқурликда жойлашган учинчи алмашув ҳосил қилувчи 
чегара «К
I
» гранит қатламининг тепаси билан чегараланган [14,18]. Уни 
∆t
p-рs
=3,2-4,3 сонияли вақт фарқида кузатиш мумкин. Бутун профил 
давомида у пастки чегаралар шаклини деярли такрорлайди [25,28]. 
Фақатгина Сурхондарё ер ёриғи зонасига келганда ва умуман Сурхондарё 
мегасинклиналида кескин амплитудали узгаришлар (ПК 100-105) билан 
намоён бўлади. 
∆t
p-рs
=1,9-2,9 сонияли вақтлар фарқи билан кузатилган тўртинчи 
чегара кристалли пойдеворнинг юқори қисмига тўғри келади. Уни Н=10-
15км гача чуқурликда кузатиш мумкин (сеймогеологик кесимда 
кўрсатилмаган). Бу чегара Караил-Лянгар флексурали узилиш зонасига 
қадар 
остидаги 
чегаралар 
шаклини 
такрорлаб 
боради 
[3,4,5,14,18,23,24,25,27,29] 
ва бу чегарадан бошлаб баъзи бир 
ўзгаришларни узида намоён этади. Бошқача қилиб айтганда бу зонадан 
бошлаб Жанубий-Ғарбий Ҳисор тоғлари томон фундамен жинслари сирти 
кўтарила бошлайди ва ер юзасига чиқиб қолганини ҳам кузатиш мумкин 
бўлади (ПК 70-80).
Бойсун ботиқлигига келганда эса (ПК 80) чегара кескин тушишни 
(ПК-87 ларда 5км гача) бошдан кечиради ва бурмали структураларга мос 
ҳолда ва остки алмашинувчи чегараларга номувофиқ равишда аномал 


56 
амплитудалар билан ўзгаради. ПК 85-90 лар атрофида гарчи бир текислик 
кузатилган бўлсада, ПК-90 дан бошлаб палеозой фундаменти чегараси яна 
чўкиб боради (ПК 102 да 11км гача) ва Сурхондарё мугасинклиналининг 
ўзида маркази ПК-110 да ва 6км чуқурликда бўлган қанотлари деярли 
семмитрик бўлган локал антиклинал струтурани ҳосил қилади. Ер 
ёриқлари ушбу чегаранинг Сухондарё қисмида унчалик ҳам ўз таъсирини 
кўрсатмаган. 
Вақтли кесимда палеозой фундаментининг тепаси, шунингдек, «М» 
чегараси аниқ ажратилган [5,14]. Шу билан бирга, палеозой 
фундаментининг устки чегараси чуқурлиги Жан-Шарқ йўналиши бўйича 
аста-секин камайиб бораётганини таъкидлаш керак. Кийинчалик 
Сурхондарё мегасинклиналида бу ҳолатни тескариси тасвирланган( 
юқорида баён этиб ўтдик). Агар Бухоро поғонасида (ПК-0) палеозой 
фундаментининг чегараси Н=3,2км ∆t
p-рs
=1,0сек чуқурликда бўлса, ПК-18 
остида (Бухоро поғонасидан Чоржў поғонасига ўтганда), унинг чуқурлиги 
Н=4км гача, ∆t
p-рs
=1,2сек билан кескин ортади. ПК-49 га қадар бу чегара 
деярли 4км гача чуқурликда жойлашган. Қораил-Лянгар флексурали-
узилиш зонасининг кесишиши билан фундамент юзаси Н=2,5км гача 
кескин кўтарилади ва жануби-шарққа Жанубий Бойсунтовнинг марказий 
(ўқ кесими) қисмида Н=0,2км чуқурликка силлиқ кўтарилади [23,24,25,26]. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling