59
Палеозой ҳосилаларининг қалинлиги (Pz) қараб ўтилган
йўналишларда деярли ўзгармаган ва 2,5 – 4,0 км га тенг. “Гранит ”
қатламининг қалинлиги Сурхондарё ботиқлиги тоғ қурилмалари
марказий
қисмидан Сурхон синклинал зонаси ва Боботоғ тизмасига 12 км яқин
жойлари, Ҳисорнинг жанубий – ғарбий тармоқларига қараб 11,5 км дан
15,5 км гача кенгайиб боради. “Базалт” қатламининг кенглиги Сурхондарё
ботиқлигининг марказий қисми ва Боботоғ тизмаси районида 14,5 км га
тенг, Ҳисорнинг жанубий-ғарбий тармоқларида эса 25,0 км. МОВЗ
маълумотлари бўйича ер пўстининг қалинлиги Боботоғ тизмасидан
Ҳисорнинг жанубий-ғарбий тармоқларига қараб 39-40 км дан 46-47 км
гача ўсиб боради.
Ёзиб олинган бўйлама-ўтувчи тўлқинларнинг таҳлили
натижалари
профилнинг шарқида алмашинувчи тўлқинлар методи билан бойитилади.
Юқоридагиларга мувофиқ, М нинг юзаси, Жарқўрғон туманида 40-41 км
чуқурликда
жойлашган, Боботоғ тизмасининг йўналишида 44-46 км гача
чўкади, Ҳисорнинг жанубий-ғарбий тармоқларининг ғарбида эса ётиш
чуқурлиги 40-41 км.
Тадқиқ этилган геолого-геофизик
кесимларни бир бирига
солиштирадиган бўлсак, Деҳқонобод-Боботоғ профили гарчи анчагина
олдин (ярим асрдан ортиқ) ўтказилган ва талқин қилинган бўлса ҳам,
нисбатан аниқлиги анчагина яхши ҳисобланади. Аммо 2010
йилларда
ўтилган профилда чуқурлик қийматлари бироз фарқ қилади. Олдинги
(1966-1967) тадқиқотларда, Деҳқонобод синклинал зонасида ер пўсти
қалинлиги 45км лар атрофида аммо бу курсаткич кийинчалик (2012)
ҳисоблаиган натижаларда 40-42 км ни ташкил этган. Сурхондарё
мегасинклинали остига келиб эса натижалар тескари кўринишда қайд
этилган. Бунда 1-профилимиз бўйича 44-46км атрофидаги ер пўсти
қалинлиги қайд этилган бўлса, иккинчи профилда 40км
атрофидаги ер
пўсти қалинлигини кузатишимиз мумкин бўлади.