Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация
Тадқиқот профилининг геозичлик моделлари
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация
6. Тадқиқот профилининг геозичлик моделлари
характеристикаси Ўрганилаётган ҳудуднинг чуқур тузилишини ўрганиш учун МОВЗ нинг ўтказилган профилларига мувофиқ геозичлик моделлари қурилган. Биринчи ушбу кесимларга яқин моделлар ГСЗ, КМПВ, МОВЗ маълумотларидан олинган сейсмик-геологик кесимларга асосланган бўлиб, қирқимнинг юқори қисмининг хусусиятлари геологик тадқиқотлар, бурғулаш натижалари, шунингдек мавжуд олдинги йилларда бажарилган геологик ва геофизик тадқиқотлар материаллари билан асосланган [18, 25.30.31]. 6.1-Расм. Геозичлик модели профилининг космосуратда жойлашуви. Геозичлик модели МОВЗ (қизил чизиқ) бўйича қурилган. Тадқиқот профили шимолий-ғарбдан жанубий-шарқга томон йўналган бўлиб, тектоник нуқтаи назардан бутунлай Қорақум-Тожик минтақавий массивида жойлашган. 61 Геозичлик кесим структурасининг умумий табиати қатламли блоклардир. Бу ерда ҳам шартли равишда юқори ва пастки қобиққа бўлиниши мумкин (улар орасидаги чегара 13 дан 22км гача чуқурликда ётади) (6.2-расм). Тадқиқот профили иккига бўлиб шарҳланади: Тўрон платформаси қисми (Бухоро ва Чоржў поғоналари ҳамда жанубий-ғарбий Ҳисор ҳудуди) ва Алп Орогенези ҳосилалари (Сурхондарё мегасинклинали). Муборак ҳудуди, яъни, профилнинг шимолий-ғарбий қисмидаги Моҳо юзаси 42-42,5км чуқурликка эга ва жанубий-шарқга томон чўкиб боради, Караил-Лангар ФУ зонаси остида 43,5км гача максимал даражага етади. Шу ердан жанубий-шарқга томон, Бойсунтов остидаги профил охиригача яна 42,5км гача кўтарилади. Ер пўстининг устки қисми (палеозой фундаменти пастги чегарасидан чуқурроқ), профилнинг шимолий-ғарб қисмида (Бухоро тектоник поғонасида) 4,5 дан 6 км гача, сўнгра профилнинг Чоржў тектоник поғонасига ўтиши билан 6,6 дан 8 км гача чуқурлашади. Караил-Лянгар флексурали узилиш (КЛФР) зонасидан кейин яна профилнинг охиригача 4,5 дан 6 км гача чуқурликда кузатилади. Умуман олганда, юқори қатламнинг жуда хилма-хил тузилишини такидлаш керак, бу ерда горизонтал ўлчамлари (10÷50 км) ва ўртача зичлиги (σ эф =2,68-2,92 г/см 3 ) бўлган геоблоклар кесмада кўрсатилган. Кесимнинг ушбу қисми, яъни моделнинг юқори қисми (7-8 гача) учун чуқурлик билан зичликнинг умумий ўсиши қоидаси кузатилмайди. Аксинча, паст зичликдаги объектлар зич ва аномал равишда зич (кўриб чиқилаётган чуқурликлар учун) бўлган блоклар остида ётадиган, турли хил зичликдаги блокларнинг маълум бир алмашувини қайд этамиз. Профилнинг жануби-шарқига томон борганда, ушбу устки қатламнинг тепа қисмида, 5 дан 10-15км гача чуқурликда ғайритабиий паст зичликли σ эф =2,64г/см 3 бўлган блоклар мавжуд. 62 6.2- Расм профил бўйича геозичлик модели Профилнинг Қарши ботиқлигига мос келадиган қисмига алоҳида эътибор бериш керак, бу ерда σ эф =2,68 г/см 3 бўлган блок 17 км чуқурликка боради. Муборак кўтарилмасидан Косантовга ўтиш (ПК 0-25) ҳудуди остида, 10 дан 17км гача чуқурликда, σ эф =2,68 г/см 3 бўлган бир нечта блоклардан иборат бирлашган қатлам ажралиб туради. Бу қатлам σ эф =2,8- 2,85 г/см 3 бўлган қатламлар билан қопланган ва остида жойлашган. Пастки қобиқ янада мустаҳкам тузилиш билан ажралиб туради, чуқурлик билан зичликнинг умумий ўсиши қайд этилади - 2,92 дан 3,1г/см 3 гача. Ажратилган геоблокларнинг катталиги 40-70 км, қалинлиги 3км дан 11км гача. Кесимнинг юқори қисми (кристалли асос юзасидан) тузилишининг ўзига хос хусусияти - бу асосан карбонат, терриген-карбонат ва метаморфик комплекслар билан ифодаланган мезозой ва палеозой ҳосилаларининг анча тинч, яъни, монотоник пайдо бўлиши (σ эф =2,68-2,72 г/см 3 ) , профилнинг жануби-шарқий қисмида қопламалар таркибидаги интрузив жисмлар мавжуд (гранитлар σ эф =2,56-2,6 г/см 3 , гранодиёритлар 63 σ эф =2,6-2,64 г/см 3 ). Интрузиялар палеозой юзасига чиқмайди, кристалл асоснинг тепасига яқин жойлашган. Интрузив тузилмаларнинг қалинлиги 5,5-5,0км га етади, горизонтал ўлчамлари 40-60 км. Профилда бир нечта йирик ёриқлар аниқланган бўлиб, эҳтимол бутун ер қобиғини кесиб ўтади ва геоблоклар учун чегара бўлиб хизмат қилади. Бухоро ва Чоржў поғоналари чегараси Косонтов остидан ўтади ва чуқур ёриқ билан бўлинади. Профилнинг марказий қисмида КЛФР зонаси қайд этилган бўлиб, унинг асосий белгиси мантияга етиб боришидир. Геозичликни моделлаштириш билан таъкидланган бошқа бузилишлар қатламларни блокларга бўлади ва унча чуқур ҳисобланмайди. Улардан баъзилари юқори қатламни кесиб ўтиб, пастки қатламга етиб боради, бошқалари фақат палеозойда ажралиб туради. Профилнинг иккинчи қисми Сурхондарё ботиқлигининг марказий қисмида жойлашган ва умуман шимолий-ғарбий йўналишдаги субмеридионал кенгликнинг ўрта қисмида етарлича узайган дарзликларга эга (6.2. расм). Профил Гажак, Боянгора, Ўртақудуқ, Оқжар, Лалмикор конлари ва структуралари яқинидан ўтади. Профилнинг барча қисмларида жуда мураккаб геологик-тектоник тузилишлар қайд этилган. Профилнинг ғарби ва шарқида жуда аниқ намоён бўлган устсурилмалар, турли узилмали бузилишлар етарлича кенг ривожлангани таҳмин қилинади. Бундан ташқари профилнинг ғарбий ва шарқий ҳудудлари кескин кўтарилган ҳолати билан ҳарактерланади. Барча кўтарилган асосий репер горизонтлар палеогеннинг бухоро яруси оҳактошлари, палеогеннинг юза қисми ва кристаллик фундаментдан иборатдир. Минимал ётиш чуқурлик биринчи чегаралар учун денгиз сатҳидан 0 м баландликда деб қайд этилган, палеозойнинг юза қисми ва фундамент учун бу 2,5 ва 4,5 км га тўғри келади. 64 Профилнинг марказий сегменти ботиқликнинг борт қисмларига нисбатан етарлича жиддий чўккан. Ўртақудуқ – Оқжар районида палеозойнинг юза қисми – 8,5 км гача, фундамент – 10 км гача. Палеозой ҳосилаларини қоплаб турувчи юра ва бўр қатламлари амалий жиҳатдан профилнинг барча чегараларида эффектив зичлиги бўйича палеозой жинсларига мутлоқ яқиндир. Шунинг учун ҳам уларнинг бўлинишини аниқлаш мушкуллигини алоҳида таъкидлаш лозим. Профилнинг ғарбий қисмида (Гажак-Боянгора майдонлари), юра ва қуйи бўр чўкиндилари учун паст даражадаги эффектив зичлик жуда аниқ ифодаланган. Бу ерда эвопоритлар ва юқори эҳтимол билан юра ётқизиқлари мавжудлиги кузатилган. Терриген-чўкинди ва метаморфик қатламлар учун ҳарактерли бўлган палеозой комплекслари σ эф = 2,67-2,68 г/см 3 зичликка эга. Карбонатли ҳосилаларнинг ривожлангани эҳтимолдан ҳоли эмас. Геозичлик моделлаштириш маълумотлари асосида ва петрофизик параметрлар (σ эф =2,56 и 2,64 г/см 3 ) бўйича нордон таркибли гранитоидлар (гранит ва гранодиорит) билан мос келувчи бир нечта объектлар ажратилган. Бунда барча тузилиш ва ўлчамлар ажратилган геологик таналарда кўрсатилган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling