Жураев У. С. Вейвлет усулларида сигналларни рақамли ишлаш хатоликларини баҳолаш


Тадқиқот доирасида бажарилган ишлар


Download 132.98 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi132.98 Kb.
#1610808
1   2   3   4
Bog'liq
Жураев Умиджон мақола

Тадқиқот доирасида бажарилган ишлар


1.Хаар вейвлет усулида сигналларни қайта ишлаш. бир ўлчовли сигнал бўлсин. Дискрет вейвлет ўзгартириш натижасида ишлов берилаётган сигнал тенг ўлчамли икки бўлакка бўлинади[3]. Улардан бири сигналнинг ўртача қийматли кўриниши ёки аппроксимацияси, иккинчиси эса сигналнинг фарқли қийматли кўриниши ёки деталлари ҳисобланади[2].
Улар қуйидаги кўринишда ифодаланади,
(1)
Бу ерда -ўртача қийматларни аниқлаш формуласи [1].
Сигналнинг фарқли қийматли кўриниши эса,
(2)
Бу ерда -фарқли қийматларни аниқлаш формуласи.
Сигналларни вейвлет ўзгартириш жараёни икки кўринишдаги функциялардан фойдаланишга таянади: вейвлет функция ва масштаблаш функцияси, яъни улар битта оналик вейвлети - ни сигнал бўйлаб вақт бўйича силжитиш ва вақт масштабини ўзгартириш йўли билан қурилади:





-деб, барча оралиқда ўзгармас функциялар тўпламини, яъни чизиқли векторлар тўпламини белгилаймиз.
У ҳолда қуйидаги масштаблаш функцияси -тўпламга тегишли:

бўлгандаги масштаблаш функцияси.
,
бўлгандаги масштаблаш функцияси, бу ерда, масштаблаш функцияларининг ўзгариш интервалидир, -лар га қарашли масштаблаш функцияларидир, унда скаляр кўпайтма киритилган векторлар тўплами мавжуд, демак бу тўпламлар Эвклид фазосини ташкил қилади. Бизнинг ҳолатда скаляр кўпайтма сифатида

кўринишни оламиз, бу формула ёрдамида -масштаблаш функциялари коэффициентлари аниқланади.
У ҳолда

Хаар вейвлетининг масштаблаш функцияси,    (3)


(2) орқали Электрокардиограмма (ЭКГ) сигналининг дастлабки маълумотларини олиб Хаар вейвлетининг 3- масштаблашида интерполяциялашни амалга оширамиз
Функцияни бўлак-ўзгармас вейвлетида яқинлаштиришнинг абсолют ва нисбий хатоликларини баҳолашни келтирамиз:

  (4)
- бўлак - ўзгармас базиси абсолют хатолиги
Хаарнинг бўлак-ўзгармас вейвлетида функцияларни интерполяциялашда унинг коэффицентларини ҳисоблашда тез ўзгартириш алгоритмларидан фойдаланиш натижасида ҳисоблаш тезлиги ва математик ҳисоблаш амалларини камайишига эришилди[9]. Хаарнинг бўлак-ўзгармас вейвлетларида функцияларни интерполяциялашнинг абсолют хатолиги 0,145 га тенг эканлиги маълум бўлди. Функцияларни Хаарнинг бўлак-ўзгармас вейвлетларда интерполяциялаш яхши натижа берди(1-расм).
.

1-расм. ЭКГ сигналини Хаар вейвлетининг 3-масштаблашида интерполяциялаш натижаси
К ирувчи маълумотлар, аппроксимациялаш натижаси.


Download 132.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling