8-машғулот. Аралаш мақсадли (иккитадан кўп дидактик мақсадга эга) дарс.
Ўрта умумий таълим мактабларида ўқитишнинг асосий вазифаси хозирги замон жамияти хар бир аъзосининг мехнат фаолияти ва кундалик хаёти учун зарур бўлган билимларни беришдан иборатдир. Ҳар бир фанни ўрганиш ва билим олишни давом эттириш учун етарли бўладиган билим ва кўникмалар тизимини ўқувчиларнинг мустахкам ва онгли эгаллашларини таъминлашдан иборат. Дарс жараёнида икки ва ундан ортиқ ва бир неча йўналишли дидактик мақсадларни қўйилиши аралаш дарслар дейилади. Аралаш дарсларда таълим ва тарбиявий вазифалари комплекс тарзида ҳал этилиши ўқувчиларга билим ва кўникмаларни узлуксиз бўлишини таъминлайди.
Аралаш мақсадли (иккитадан кўп дидактик
мақсадга эга) дарс тузилмаси:
ташкилий қисм;
уйга вазифани текшириш, дарснинг ўқув мақсадларини белгилаш;
ўқувчиларни янги материални ўзлаштиришга тайёрлаш, Янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришнинг аҳамиятини тушунтириш ҳамда уларни ўзлаштиришга қизиқиш уйғотиш (мотивация);
янги материални турли (ноанъанавий) усуллар асосида баён этиш;
дарсда ўтилган янги ва у билан боғлиқ аввал ўтилган материалларни мустаҳкамлаш;
билим ва кўникмаларни умумлаштириш ва аввал олинган ҳамда шаклланган билим ва кўникмалар билан боғлаш;
дарснинг ўқув мақсадларига эришилганликни, яъни ўзлаштирилган янги билим ва кўникмаларни баҳолаш;
дарсга якун ясаш ва уйга вазифа бериш.
ўқувчиларни кейинги мавзуга тайёрлаш (доим эмас).
Аралаш мақсадли (иккитадан кўп дидактик
мақсадга эга) дарснинг технологик харитаси
Do'stlaringiz bilan baham: |