К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Тайёр маҳсулотларни сақланиш жойларидаги ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet112/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Тайёр маҳсулотларни сақланиш жойларидаги ҳисоби.Корхона омборхонасига тайёр маҳсулотлар асосан ишлаб чиқариш бўлинмаларидан (цехлардан), шунингдек айрим ҳолларда четдан таъсисчиларнинг бадали сифатида, қайтариб бермаслик шартлари билан бепул олинган буюмлар сифатида қабул қилинади. Кирим қилиш наклоднойлар, далолатномалар, счёт-фактуралар, забор варақалари асосида амалга оширилади. Қабул қилинган тайёр маҳсулотларнинг соний-суммовий ҳисоби учун уларнинг ҳар бирига карточкалар очилади ёки умумий омбор ҳисоби китоби юритилади. Тайёр маҳсулотларнинг омборхонадан сотилиши ва бошқа чиқимлари фақат раҳбариятнинг рухсатномаси орқали амалга оширилади. Чиқим операциялари счёт-фактуралар, накладнойлар, далолатномалар, талабномалар, забор варақалари ва бошқа хужжатлар билан расмийлаштирилади. Ҳисоб сиёсатида белгиланган муддатларда омбор мудирлари тайёр маҳсулотлар ҳолати ва ҳаракатини соний ва суммовий кўринишда ифодаловчи ҳисоботларни тузадилар ва уларни бухгалтерияга топширадилар. Ҳисоботлар ва уларга илова қилинган бошланғич хужжатлар тайёр маҳсулотларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини юритишга асос бўлиб ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш учун 21-сон БҲМС да қуйидаги счётлар тизими кўзда тутилган:

  • 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”

  • 2820 “Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар”

  • 2830 “Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар”

Ушбу счётлар актив счётлардир, уларнинг дебетида тайёр маҳсулотларнинг қолдиғи, келиб тушиш натижасида кўпайиши, кредитида эса – камайиши акс эттирилади.
Корхона омборига кирим қилинган барча тайёр маҳсулотлар 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” счётининг дебетида ва бошқа тайёр маҳсулотларни қайси манбалардан келиб тушганлигини кўрсатувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади, жумладан:

  • Кредит 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” – асосий ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг таннарх бўйича қийматига;


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling