К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
порция паловнинг норматив (режали) таннархини калькуляцияси
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Жами харажатлар 40950
1 порция паловнинг норматив (режали) таннархини калькуляцияси
Норматив(режали) калькуляция асосида ҳисобланган маҳсулот таннархи ҳисобот даври ичида ҳисоб баҳоси сифатида қўлланилади. Чунки ҳисобот даври тугамагунча маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетган барча ишлаб чиқариш харажатларини тўлиқ аниқлаб бўлмайди,демак маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархини ҳам ҳисоблаб бўлмайди. Маҳсулот (иш, хизмат)нинг ҳақиқий таннархини калькуляция қилиш учун ҳисобот даври охирида ушбу маҳсулот (иш,хизмат) учун ҳақиқатда қилинган харажатлар суммаси ҳисоб регистрларидан олинади, масалан бош китобдан. Жами харажат суммаси ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) нинг умумий сонига бўлинади ва шу йўл билан бир бирлик маҳсулот (иш, хизмат)га тўғри келадиган таннарх суммаси ҳисобланади. Мисол учун, фабрикада 1 килограмм чойни қадоқлашнинг норматив (режадаги) ишлаб чиқариш таннархи калькуляцияга мувофиқ – 1200 сўм, март ойида 20 тонна чой қадоқланган ва жами кетган ишлаб чиқариш харажатлари бош китоб бўйича 25000000 сўм, унда 1 килограмм қадоқланган чойнинг ҳақиқий таннархи 1250 сўм бўлади (25000000 / 20000 кг)., апрел ойида 25 тонна чой қадоқланган ва жами кетган ишлаб чиқариш харажатлари бош китоб бўйича 30000000 сўм, унда 1 килограмм қадоқланган чойнинг ҳақиқий таннархи 1200 сўмни ташкил этади. Агар корхонада ҳисобот даври давомида тайёр маҳсулотларнинг харакати режали ҳисоб баҳоларида ҳисобга олиб борилган бўлса, у тақдирда ҳисобот даври охирида ҳақиқий таннарх ва ҳисоб баҳоси ўртасидаги фарқ аниқланади ва ушбу суммага тузатиш ёзувлари қилинади. Ушбу ёзувлар тўғрисида кейинроқ тўхталиб ўтамиз. Таннархни калькуляцияси асосида маҳсулот (иш, хизмат)нинг сотиш баҳоси ҳам калькуляция қилинади. Сотиш баҳосини калькуляциясининг таннархнинг калькуляциясидан фарқи шундаки, унда сотишда таннарх устига қўйиладиган қўшимча қийматлар ҳисобга олинади. Бундай қийматлар бўлиб, жумладан корхонанинг рентабеллик даражаси бўйича оладиган фойдасининг суммаси, акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи, савдо устамаси, овқатланиш корхонасининг устамаси ҳисобланади. Мисол учун, ароқ ишлаб чиқарувчи заводда бир шиша ароқ ни ( сиғими 0,5 литр) сотиш баҳоси калькуляцияси тахминан қуйидагича бўлади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling