К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet117/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Улгуржи сотиш –бу товарларни келгусида бошқаларга сотиш ёки истеъмол қилиш учун сотилиши. Ушбу савдо турини олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектлар улгуржи савдо корхоналари деб аталади. Улгуржи савдонинг характерли хусусиятларига қуйидагилар киради:

  • Товарларни катта партияларда нақдсиз сотилиши;

  • Ҳар бир сотиш муомаласини албатта счёт-фактура билан қатъий расмийлаштирилиши;

  • Товарларни фақат омборхоналардан жўнатилиши;

Республикамизда товарларни улгуржи сотилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини қайд этиш ва олиб бориш тартиби тўғрисида Низом» га мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ушбу Низомга мувофиқ улгуржи савдо билан шуғулланиш учун улгуржи савдо корхоналари, шунингдек улгуржи савдо билан шуғулланмоқчи бўлган бошқа корхоналар энг кам иш ҳақининг 6000 миқдоридаги устав капиталига эга бўлиши, шундан энг кам иш ҳақининг 2000 миқдоридаги маблағларни қайд этишгача банк муассасасида очилган дастлабки ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари билан киритган бўлишлари, товарларни катта партияда сақлаш, саралаш, ўраш, юклаш, тушириш имконини берадиган хусусий омборхоналар, жиҳозлар ва бошқа моддий-техник воситаларга эга бўлиши, шунингдек маҳаллий ҳокимликнинг рухсатномасига эга бўлишлари лозим.
Чакана сотиш – бу товарларни охирги истеъмолчига сотиш. Ушбу савдо турини олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектлар чакана савдо корхоналари деб аталади. Чакана савдо корхоналарига овқатланиш корхоналари ҳам тенглаштирилади. Чакана савдонинг характерли хусусиятларига қуйидагилар киради:

  • Товарларни нақд пулга сотилиши;

  • Товарларни савдо шаҳобчаларида савдо устамалари билан бирга ҳисобга олиниши;

  • Товарларни нақдсиз майда улгуржи сотилишини чегараланганлиги;

  • Ҳар бир товарнинг сотилишини ҳужжатли расмийлаштирилмаслиги, лекинда касса аппарати паттаси билан сотиш суммасини қайд этилиши;

Чакана савдо фаолиятини олиб бориш республикамизда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари» тартибга солинган.
21- сон БҲМСда товарлар ҳисобини олиб бориш учун қуйидаги счётлар тизими кўзда тутилган:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling