2910 «Омбордаги товарлар» – ушбу счёт асосан улгуржи савдо ва овқатланиш корхоналарида товарларнинг сақланиш жойларидаги (омборлардаги) ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.
2920 «Чакана савдодаги товарлар» - ушбу счёт чакана савдо ва овқатланиш корхоналарида (магазинлар, киоскалар, буфет ва бошқа шаҳобчалардаги) товарларнинг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.
2930 «Кўргазмадаги товарлар» - ушбу счёт улгуржи, чакана ва овқатланиш корхоналарининг реклама қилиш мақсадида кўргазмалар ва ярмаркаларга қўйилган товарларини ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.
2940 «Вақтинча фойдаланишга бериладиган буюмлар» – ушбу счёт махсус шаҳобчалар орқали тўлов асосида вақтинча фойдаланишга қўйилган буюмларни ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.
2950 «Товар билан бўлган ва бўш турган идишлар» -ушбу счёт товар билан бирга бўлган ва бўш турган идишларнинг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.
2960 «Комиссион тартибда сотишга берилган товарлар» –бу счёт махсус шаҳобчаларда комиссион тартибда сотишга берилган товарларнинг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.
2970 «Йўлдаги товарлар» –бу счёт пули тўланган ва таъминотчидан жўнатилган, лекинда корхонага ҳали келиб тушмаган товарларни акс эттиришга мўлжалланган.
2980 «Савдо устамаси» –бу счёт савдо ва овқатланиш корхоналарида товарларга қўйилган савдо устамаларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган.
2990 «Бошқа товарлар» –бу счёт юқорида номлари зикр этилган счётларда акс эттирилмаган турли бошқа товарларни, масалан консигнацияга берилган товарларни, ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Юқорида келтирилган 2980 «Савдо устамаси» счётидан ташқари барча бошқа счётлар актив, доимий счётлар ҳисобланади, уларнинг дебетида товарларнинг қолдиқи ва кўпайиши, кредитида эса камайиши акс эттирилади. 2980 «Савдо устамаси» счёти контрактив счёт бўлиб, унинг кредитида қолдиқ товарларга тўғри келадиган савдо устамаларининг суммаси ва уларнинг кўпайиши, кредитида эса –савдо устамаларини камайиши акс эттирилади. Савдо устамаларининг суммасини товарларни сотилиши ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши ушбу счётнинг кредитида «қизил ёзув» билан ҳам акс эттирилиши мумкин.
4-сон БҲМС га мувофиқ товарларни ҳисобга олишнинг иккита тизими мавжуд:
1.Даврий ҳисоб тизими – бу тизим чакана савдо ва овқатланиш шаҳобчаларига тааллуқли бўлиб, унда ҳар бир товарнинг сотилиши қатъий ҳужжатлаштирилмайди, шу сабабли сотилган товарларнинг таннархини ҳар бир ҳужжат асосида аниқлаб бўлмайди. Ушбу тизимдаги корхоналар ҳисобот даври ичида товарларни сотиб олинишини вақтинчалик 9140 «Даврий ҳисобда товар-моддий бойликларни сотиб олиш» счётининг дебетида (кредит 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларчиларга тўланадиган счётлар» ва бошқалар), товарларнинг давр бошидаги ва давр охиридаги қолдиқларидаги фарқни эса вақтинчалик 9150 «Даврий ҳисобда товар-моддий бойликлар бўйича тузатишлар» счётининг дебетида (кредит 2910 «Омбордаги товарлар») акс эттирадилар. Давр охиридаги товарларнинг қолдиғи ушбу усулда фақат инвентаризация қилиш йўли билан топилади. Ҳисобот давр охирига келиб, юқоридаги вақтинчалик счётлар 9910 «Охирги молиявий натижа» счётининг дебетига ёпилади. Товарларнинг сотилиши ушбу усулда сотиш баҳосида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
а) Нақд сотилганда
Do'stlaringiz bilan baham: |