К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


YI- боб. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


Download 0.73 Mb.
bet121/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   264
Bog'liq
Булим-1

YI- боб. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


6.1.Пул маблағларининг турлари, моҳияти ва улар ҳисобининг вазифалари

Корхоналар хўжалик фаолиятида иштирок этувчи активлар ичида жуда катта ролни пул маблағлари ўйнайди.


Пул маблағлари деганда ўта тез ликвидлик характерига эга бўлган, барча муносабатларда умумий эквивалент ролини ўйнайдиган, давлат томонидан қоғозли ва металли кўринишда маълум қийматларда чиқариладиган махсус товар тушунилади. Пулнинг жамиятдаги ўрни у томонидан бажариладиган қиймат ўлчови, тўлов воситаси, муомала воситаси ва жамғариш воситаси каби фунцияларида ёрқин намоён бўлади.
Бухгалтерия ҳисобида пул маблағларини асосан иккита белгисига қараб, яъни кўриниши ва турган жойига қараб, гуруҳлаш ва акс эттириш кенг қўлланилади.
Кўринишига кўра пул маблағлари иккига бўлинади:

  • Миллий валютадаги пул маблағлари – бу давлат томонидан метал ва қоғозларда қиймати ифодаланган, муомала, айирбошлаш, баҳолашда умумий эквивалент ролини бажарарувчи махсус банк белгилари. Пул белгилари бўлиб бизнинг мамалакатимизда сўм ва тийинлар ҳисобланади.

  • Чет эл мамлакатлари пул маблағлари – бу ўзга давлатларнинг метал ва қоғозларда қиймати ифодаланган, муомала, айирбошлаш, баҳолашда умумий эквивалент ролини бажарарувчи махсус банк белгилари. Уларга АҚШ доллари, Англия фунт стерлинги, ЕВРО ва бошқалар мамлакатларнинг миллий валюталари киради. Чет элмамлакатлари валюталаридан ўзаро ҳисоб-китобларда фойдаланиш давлатлараро келишувларга асосан амалга оширилади.

Турган жойига қараб пул маблағлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • Кассадаги пул маблағлари – бу корхонанинг кунлик эҳтиёжлари учун зарур бўлган, турли мақсадлар ва манбалардан келиб тушган, белгиланган муддатлар ва миқдорларгача сақланадиган кассадаги пул маблағлари. Кассада сақланиши мумкин бўлган пул маблағларининг энг кичик миқдори касса лимити деб аталади ва у корхона томонидан аниқланиб, хизмат қилувчи банк билан тузилган шартномада кўрсатилади.


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling