К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банкдаги пул маблағлари
- 6.2.Кассадаги пул маблағларининг ҳисоби
Йўлдаги пул маблағлари – бу корхона кассасидан банкга турли йўллар билан топширилган, масалан инкассаторлар орқали, алоқа бўлими орқали, банкнинг кечки кассалари орқали, лекинда ойнинг охирида ҳали ҳисоб-китоб счётига кирим қилинганлиги банк кўчирмаси билан тасдиқланмаган пул маблағлари. Пул маблағлари ҳисоб-китоб счётига кирим қилинган кундан бошлаб улар йўлдаги пул маблағлари гуруҳидан чиқарилади.
Банкдаги пул маблағлари – бу корхонанинг хизмат қилувчи банкларда очилган депозит счётларида сақланаётган пул маблағлари. Корхона битта асосий, ҳоҳлаганча махсус депозит счётларни хизмат қилувчи банкларда очиши ва уларда ўз пул маблағларини сақлаши мумкин. Чет эл валютаси билан муомаларга эга бўлган корхоналар хизмат қилувчи банкларда битта асосий ва ҳоҳлаганча махсус валюта счётларини, масалан, конвертация учун, консигнацион товарлар учун ва бошқа мақсадлар учун, очишлари мумкин. Пул маблағлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: .Пул маблағлари ҳолати ва ҳаракати устидан доимий назоратни олиб бориш; .Пул маблағларини кассадан ўз вақтида банкга топширишни назорат қилиш; Кассада пул маблағларининг белгиланган минимал миқдоридан кўп миқдоридаги пул маблағларини туриб қолишига йўл қўйилмасликни назорат қилиш; Пул маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш; Пул маблағлари ҳаракатини ўз вақтида ва тўғри тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш; Пул маблағлари бўйича моддий жавобгарликни ўрнатиш, моддий жавобгар шахсларнинг фаолиятини доимий назорат қилиб бориш; Пул маблағларини бутлигини, талан-тарож бўлиб кетмаслигини доимий назорат қилиш, бунинг учун уларни қонунда белгиланган муддатларда ( ҳар ойда) инвентаризациясини ўтқазиш ва бошқалар. 6.2.Кассадаги пул маблағларининг ҳисоби Кассадаги пул маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 1998 йил 17 декабрда 565-тартиб рақами билан рўйхатга олинган «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини ошириш Қоидалари»га ва уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга мувофиқ олиб борилади. Ушбу меъёрий ҳужжатга асосан хўжалик юритувчи субъектлар касса хўжалигини ташкил этишлари лозим. Касса хўжалиги ўз ичига қуйидаги элементларни олади: Касса бўйича моддий жавобгар шахс, яъни кассир, у билан моддий жавобгарлик тўғрисида тузилган шартнома; Тегишли хавфсизлик воситалари билан таъминланган ва жиҳозланган касса хонаси. Ушбу хонанинг эшик ва дерезаларига темир панжаралар ўрнатилган бўлиши, ичида темир сейфлар, сигнализация ва ўт ўчириш анжомлари бўлиши зарур; Касса бўйича ҳужжатлар тизими, яъни касса китоби, кирим ва чиқим касса ордерлари, уларни қайд этиш журнали ва бошқалар. Кассага пул маблағлари турли манбалардан келиб тушади, масалан банкдан, савдо шаҳобчаларидан, корхона ходимларидан ва бошқа манбалардан. Барча ҳолларда пул маблағлари кассага «Кирим касса ордери» ҳужжати асосида қабул қилинади. Ушбу барча корхоналар учун ягона шакл ва мазмунга эга бўлган ҳужжат бухгалтерияда тузилади, унга кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш журнали бўйича тартиб рақами берилади. Кирим касса ордери чап ва ўнг томонларга бўлинади. Унинг чап томони кирим касса ордери деб аталиб, унда пул маблағларининг кимдан, қачон, нима мақсадда ва қанча миқдорда олинганлиги кўрсатилади. Ҳужжатнинг ўнг томони кирим касса ордерига квитанция деб аталади ва унда ҳам чап томондаги ёзувлар бир хил мазмунда акс эттирилади. Кирим касса ордери бош ҳисобчи ва пулни қабул қилиб олган кассир томонидан имзоланади. Ҳужжатнинг чап томони кассирда қолади, ўнг томони эса пулни топширган шахсга берилади. Кассадан пул маблағлари турли мақсадларда чиқим қилинади, масалан иш ҳақи, нафақа, сафар харажатлари ва бошқа мақсадларда, шунингдек келиб тушган савдо тушуми ва бошқа мақсадларда олинган пуллар банкдаги корхонанинг ҳисоб-китоб счётига топширилади. Барча ҳолларда пул маблағларининг кассир бўйнидан соқит этилиши «Чиқим касса ордери» ҳужжати билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат ҳам ҳамма корхоналар учун ягона шакл ва мазмунга эга. Унда қачон, кимга, нима учун , қанча миқдорда пул берилганлиги, олган шахснинг ҳақиқатда пулни қандай ҳужжат асосида олганлиги тўғрисида маълумотлар ёзилади. Чиқим касса ордери корхона раҳбари, бош ҳисобчи, кассир ва пулни олган шахс томонидан имзоланади. Ҳужжатлар сонини кўпайтириб юбормаслик учун кассадан иш ҳақи, мукофат пуллари, нафақалар, сафар харажатлари ва бошқалар олдин кассадан қайдномалар асосида берилиши, шундан сўнг уларнинг умумий суммасига битта чиқим касса ордери тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда чиқим касса ордерларида ушбу қайдномаларнинг тартиб рақамлари, қайдномаларда эса – чиқим касса ордерининг тартиб рақами кўрсатилади. Барча чиқим касса ордерларига кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш журнали бўйича тартиб рақамлари берилади. Кирим ва чиқим касса ордерларида тузатишлар, бўяб ёзишлар, битта тартиб рақамини такрорланиши мумкин эмас. Кирим ва чиқим касса ордерлари асосида кассир «Касса китоби»ни юритади. Ушбу китоб тикилган, номерланган, корхона раҳбари ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган ва корхона муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Китобнинг ҳар бир варағи икки қисмдан иборат бўлиб, ўнг қисми чап қисмининг тагига букилади, улар ўртасига нусха ўтқазувчи қоғоз қўйилади. Кассир китобнинг чап қисмига давр бошига кассадаги пул маблағларининг қолдиғини, кейинги қатордан бошлаб олдин кирим касса ордерлари бўйича қабул қилинган пул маблағларини, кейин эса чиқим касса ордерлари бўйича пул маблағларини чиқимини алоҳида устунчаларда кўрсатади. Барча кирим ва чиқим касса ордерлари ёзилгач, кирим ва чиқим суммалари жамланади. Китобнинг сўнгида кассир давр охирига кассада қолган пул маблағларининг қолдиғини, шу жумладан тарқатилмай қолинган иш ҳақи суммасини, ёзади. Касса китобининг ўнг томони йиртиб олинади ва ҳисобот сифатида барча кирим ва чиқим ҳужжатлари билан бирга имзоланиб бухгалтерияга топширилади. Кассирнинг ҳисоботи бухгалтер томонидан текшириб қабул қилинади, ҳисоботнинг охирги қисмида унга нечта кирим ва чиқим ҳужжатлари киритилганлиги ёзилади ва имзоланади. Касса китобида ҳам бошқа касса ҳужжатлари каби бўяб ёзишлар, тузатишлар мумкин эмас. Бузилган касса китобининг варақлари қайта ёзилади, бузилган варақлар китобда сақланиши керак. Бухгалтерияга топширилган касса ҳисоботи ва унга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар кассадаги пул маблағларининг синтетик ва аналитик ҳисоби регистрларини ( 1-сон журнал-ордер ва 1-сон қайдномани) юритишга асос бўлади. Чет эл валютаси бўйича касса операциялари юз берган ҳолларда, уларга доир муомалалар алоҳида касса китобида қайд этилади. Кассадаги пул маблағларининг синтетик ҳисобини юритиш учун 21- сон БҲМС да 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ва 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» счётлар кўзда тутилган. Ушбу актив счётларнинг дебет тарафида пул маблағларининг қолдиқлари ва давр мабойнидаги киримлари, кредит тарафида эса уларнинг чиқимлари акс эттирилади. Ушбу счётлар бўйича асосий бухгалтерия ёзувлари қуйидагилардан иборат бўлади.
Кассада турли пулли эквивалентлар ( маркалар, билетлар, йўлланмалар ва бошқалар ) сақланиши мумкин. Бундай пулли эквивалентларнинг ҳисоби маҳсус 5610 « Пулли эквивалентлар» счётида ҳисобга олинади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling