К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Бошқа счётлардаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet126/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   264
Bog'liq
Булим-1

6.5.Бошқа счётлардаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг ҳисоби

Корхоналарнинг пул маблағлари касса, ҳисоб-китоб ва валюта счётларидан ташқари яна қуйидаги бошқа актив счётларда ҳам ҳисобга олинади.



  • 5510 «Аккредитивлар» - бу счётда банк муассасаларида корхонанинг у ёки бу мижози билан ҳисоб-китобларни олиб бориш учун очилган счётларидаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Аккредетив счётлар қисқа муддатларга корхонанинг маблағлари ёки банк кредитлари ҳисобидан очилиши мумкин, бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:

Дебет 5510 «Аккредитивлар»
Кредит 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари» .
Аккредетив счётлар улардаги маблағларнинг ишлатилиши билан, шунингдек ишлатилмай қолган маблағларни ташкил этилган манбасини акс эттирувчи счётга қайтарилиши билан ёпилади, яъни:
Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар», 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари» .
Кредит 5510 «Аккредитивлар»

  • 5520 «Чек дафтарчалари» - бу счётда корхонанинг у ёки бу мижозлари билан ҳисоб-китобларни чек дафтарчалари асосида олиб бориш учун очилган махсус депонент счётларидаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Ушбу счётлар ҳам аккредетив счётлар каби қисқа муддатларга корхонанинг маблағлари ёки банк кредитлари ҳисобидан очилиши мумкин, бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:

Дебет 5520 «Чек дафтарчалари»
Кредит 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари» .
Чек дафтарчалари счётлари улардаги маблағларнинг ишлатилиши билан, шунингдек ишлатилмай қолган маблағларни ташкил этилган манбасини акс эттирувчи счётга қайтарилиши билан ёпилади, яъни:
Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар», 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари».
Кредит 5510 «Чек дафтарчалари»
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling