К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet127/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   264
Bog'liq
Булим-1

5530 «Бошқа махсус счётлар» -ушбу актив счёт корхонанинг махсус мақсадлар учун олдиндан резерв қилиб тўпланадиган, кейин эса ўша мақсадларда сарфланадиган маблағларини акс эттириш учун мўлжалланган. Бундай счётлар бўлиб, масалан, конвертация счёти, консигнацион товарлардан олинган тушумлар счёти, капитал қуйилмалар счёти ва бошқалар ҳисобланади. Ушбу счётларнинг дебетида маблағларнинг резерв қилинганлиги, кредитида эса уларнинг ишлатилганлиги акс эттирилади.

  • 5610 «Пулли эквивалентлар» – ушбу актив счётда сотиб олинган алоқа бўлимларининг маркалари, йўл патталари, санатория йўлланмалари ва бошқа пулли ҳужжатларнинг ҳолати ва ҳаракати ( кўпайиши дебетида, камайиши эса кредитида) акс эттирилади.

  • 5710 « Йўлдаги пул маблағлари» - ушбу актив счётда корхонанинг сотишдан олинган ва инкассаторларга, алоқа бўлимларига, банкнинг кечки кассаларига топширилган пул маблағлари ҳолати ва ҳаракати ( кўпайиши дебетида, камайиши эса кредитида) акс эттирилади.

  • 5810 «Қимматли қоғозлар» - ушбу актив счётда корхонанинг акцияларга, давлатнинг фоизли облигацияларига киритилган қисқа муддатлт инвестицияларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Сотиб олинган акциялар ва облигациялар сотиб олиш қийматида кирим қилинади, бунда қимматли қоғозлар учун берилган маблағларни акс эттирувчи счётлар кредитланади (5010,

    5110,5210,9010,9020,9030,9210,9220 ва бошқа счётлар). Қимматли қоғозларни қайтариш номинал қийматида амалга оширилади. Шунинг учун қайтариш муддатигача сотиб олиш ва номинал қиймат ўртасида вужудга келган фарқ корхонанинг даромад ёки харажат счётларида акс эттирилиши лозим. Агар сотиб олиш қиймати номинал қийматдан паст бўлган бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ суммасига қуйидаги ёзув қилинади:
    Дебет 5810 «Қимматли қоғозлар»
    Кредит 9590 «Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар»
    Агар сотиб олиш қиймати номинал қийматдан юқори бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ суммасига қуйидаги ёзув қилинади:
    Дебет 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»
    Кредит5810 «Қимматли қоғозлар»
    Қимматли қоғозларни муддати тугаши билан қайтариб берилиши 5810- счётнинг кредитида ва пул маблағлари счётларининг дебетида номинал қиймати бўйича акс эттирилади.
  • 1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling