7..3. Ходимларга берилган бўнакларнинг ҳисоби
Корхоналар ўзларининг ходимларига турли мақсадларда бўнак тариқасида маблағларни беришлари мумкин, масалан иш ҳақи бўйича, қиладиган сафари бўйича, тайёрлов мақсадида ва бошқа мақсадларда. Бундай дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 21-сон БХМС га мувофиқ қуйидаги счётларда олиб борилади:
4210 “Иш ҳақи бўйича берилган бўнаклар” – бу актив счёт корхонанинг ўз ходимларига иш ҳақи бўйича ҳисобот даври ичида берган маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган. Ходимларга иш ҳақи бўйича бўнаклар кассадан тўлов қайдномалари асосида берилади. Умумий берилган бўнак суммасига тўлов қайдномалари асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:
Дебет 4210 « Иш ҳақи бўйича берилган аванслар “
Кредит 5010 «Касса»
Берилган бўнаклар ой охирида ходимлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда эътиборга олинади ва жами ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинади, яъни:
Дебет 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар»
Кредит 4210 « Иш ҳақи бўйича берилган бўнаклар “
Ходимларга иш ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ходим бўйича олиб борилади
4220 «Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар» - бу актив счёт корхонанинг ўз ходимларига хизмат сафарлари бўйича ҳисобот даври ичида берган маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган. Ходимларга хизмат сафарлари бўйичабўнаклар корхона раҳбарининг хизмат сафари тўғрисидаги буйруғи, хизмат сафари учун кетадиган сарф-харажатларнинг дастлабки ҳисоб-китоблари асосида ҳисобланади ва кассадан тўлов қайдномалари ёки чиқим касса ордерлари асосида берилади. Берилган бўнак суммаларига касса ҳужжатлари асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:
Дебет 4220 « Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»
Кредит 5010 «Касса»
Берилган бўнаклар ходимлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда эътиборга олинади ва ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботига асосан ёпилади, яъни:
Дебет 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар» ёки 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 9420 «Маъмурий–бошқарув харажатлари» , 1010-1090 «Материаллар счётлари» ва бошқалар
Кредит 4220 « Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»
Агар берилган бўнак суммаси ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботи суммасидан кўп бўлган бўлса, у ҳолда ортиқча берилган сумма корхона кассасига қайтарилади ёки ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |