К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Товар операциялари бўйича олинадиган счётларнинг ҳисоби
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4010 “Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
- Дебет
7.2.Товар операциялари бўйича олинадиган счётларнинг ҳисоби
Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар ҳисоби. Харидор ва буюртмачилар билан олинадиган счётлар бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 21-сон БХМС га мувофиқ қуйидаги счётларда олиб борилади: 4010 “Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” – бу актив счёт корхонанинг харидорлари ва буюртмачилари билан жўнатилган товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни нақд ва нақдсиз пул кўчириш йўллари билан олиб боришда қўлланилади. Унда олинадиган счётларнинг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Олинадиган счётларни вужудга келишига жўнатилган товар-моддий бойликларни, бажарилган ишлар ва хизматларни ҳақиқатда амалга оширилганлигини ифодаловчи бошланғич ҳужжатлар ( счёт-фактуралар, далолатномалар ) асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади: Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар “ Кредит 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар», 9210 «Асосий воситаларнинг чиқимлари», 9220 «Бошқа активларнинг чиқимлари». Чет эл валюталарида хорижий мамлакатларга экспорт қилинган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматлар учун муддатида келиб тушмаган дебиторлик қарзлар бўйича ижобий курс фарқлари вужудга келиши мумкин. Бундай курс фарқлари миллий валюта ҳисобида хорижий харидор ва буюртмачиларнинг корхона олдидаги дебиторлик қарзларини кўпайтиради ва у қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: Дебет4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар “ Кредит 9540 «Валюта курсларидаги фарқлардан олинган даромадлар» Олинадиган счётлар харидор ва буюртмачилардан олдиндан олинган аванс суммалари эвазига, шунингдек дебиторлик қарзлар нақд ва нақдсиз йўллар билан кейинчалик келиб тушгандан сўнг ёпилади, яъни: Дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар», 5010 «Касса», 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари» ва бошқалар. Кредит 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар “ Чет эл валюталарида хорижий мамлакатларга экспорт қилинган маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматлар учун муддатида келиб тушмаган дебиторлик қарзлар бўйича салбий курс фарқлари вужудга келганда, унинг суммаси корхона зарарига олиб борилади ва у қуйидагича акс эттирилади: Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling