К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Таъсисчиларнинг дебиторлик қарзларининг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet140/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Таъсисчиларнинг дебиторлик қарзларининг ҳисоби. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ таъсисчилар таъсис этган корхоналарига ўз улушларини бир йилгача бўлган муддатда киритишлари лозим. Ушбу даврда мавжуд бўлган дебиторлик қарзлари 21- сон БҲМС га мувофиқ 4610 “ Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзи” счётининг дебетида ва 8330 “Пай ва бадаллар” счётининг кредитида акс эттирилади. Таъсисчи томонидан бадални киритилиши билан ушбу счётда акс эттирилган дебиторлик қарзи камаяди, тўлиқ киритилгандан сўнг эса ёпилади. Қарзнинг ёпилиши таъсисчи киритган маблағларнинг турига қараб турли счётларнинг дебетида ( масалан, 5010,1010-1090,0410-0490,0120-0190 ва бошқа счётлар) ва 4610 “ Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзи” счётининг кредитида акс эттирилади. Таъсисчиларнинг дебиторлик қарзларининг аналитик ҳисоби ҳар бир таъсисчи бўйича юритилади.


Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзларининг ҳисоби. Корхонага унинг ходимлари турли операциялар бўйича қарздор бўлиб қолишлари мумкин, масалан, кредитга олган товарлар учун, олган қарзи учун, кўрсатган зарарлари учун, вақтинчалик қайтариб бериш шарти билан кўрсатилган молиявий ёрдамлар ва бошқалар учун. 21-сон БҲМС га мувофиқ бундай дебиторлик қарзларнинг ҳолати ва ҳаракати мос равишда 4710 “ Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи”, 4720 “ Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи”, 4730 “ Моддий зараларни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”, 4790 “ Ходимларнинг бошқа қарзлари” счётларида ҳисобга олинади. Қарзларнинг вужудга келиши ушбу счётларнинг дебетида, қарзларнинг узилиши эса уларнинг кредитида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:



Тар-тиб рақами

Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Кредитга сотиб олинган товарлар бўйича:
-Товар учун пул ўтқазиб берилганда
-Товар учун банк кредити олинганда
-Қарз кассага ўндирилганда
-Қарз иш ҳақидан ўндирилганда

4710

4710
5010
6710-6720


5110

6810
4710
4710


Кредит шартномаси, тўлов топшириқ-номаси, кирим касса ордери, ҳисоб-тўлов қайдномаси

2.

Ходимга берилган қарзлар бўйича:
-Қарз нақд берилганда
-Қарз банкдан ўтқазиб берилганда
-Қарз кассага ўндирилганда
-Қарз иш ҳақидан ўндирилганда

4720
4720


5010
6710-6720

5010
5110


4720
4720

Қарз шартномаси, тўлов топшириқ-номаси, кирим касса ордери, ҳисоб-тўлов қайдномаси

3.

Етқазилган зарарларни қоплаш бўйича:
-етқазилган зарарлар бўйнига қўйилганда

-зарарлар кассага ўндирилганда


-зарарлар иш ҳақидан ушланганда

4730
5010
6710-6720

0110-0190,
1010-1090
2810-2890,
2910-2990,
5010
4730
4730

Қарор,
буйруқ, далолатнома ва бошқа ҳужжатлар

4.

Ходимларнинг бошқа қарзлари бўйича:
-Сув,газ, электр энергияси, обуна ва бошқа тўловлар қилинганда
-Қарзлар кассага ўндирилганда
-Қарзлар иш ҳақидан ушланганда

4790
5010


6710-6720

5110
4790


4790

Ариза, буйруқлар, банк ва касса ҳужжатлари

Ходимларнинг бошқа операцияларга доир қарзларининг аналитик ҳисоби уларнинг ҳар бири бўйича олиб борилади.





Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling