К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Турли бошқа дебиторлик қарзларининг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet141/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Турли бошқа дебиторлик қарзларининг ҳисоби. 21-сон БҲМС га мувофиқ турли бошқа дебиторларни қарзларининг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:

  • 4810 “ Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар” –ушбу счётда узоқ муддатли ижара бўйича ижара олувчининг ижара берувчи олдидаги жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Узоқ муддатли ижара бўйича жорий тўлов суммаси шартномага асосан белгиланади ва 0920 ” Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счётининг кредитидан ўтқазилади. Тўлов амалга ошиши билан ушбу счёт ёпилади ( 5010,5110,5210 ва бошқа счётларнинг дебетига ва 4810- счётнинг кредитига).

  • 4820 “ Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар”- ушбу счётда қисқа муддатли ижара бўйича ижара олувчининг ижара берувчи олдидаги жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Қисқа муддатли ижара бўйича жорий тўлов суммаси шартномага асосан белгиланади ва қуйидагича счётларда акс эттирилади:

Дебет 4820 ” Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар”
Кредит 6410 “ Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” –ҳисобланган ҚҚС суммасига
Кредит 9350 “ Қисқа муддатли ижарадан даромадлар” – тўловдан ҚҚС суммасини айириб ташлагандан кейин қолган қисмига.
Тўлов амалга ошиши билан ушбу счёт ёпилади ( 5010,5110,5210 ва бошқа счётларнинг дебетига ва 4820- счётнинг кредитига).

  • 4830 “Олинадиган фоизлар” - ушбу счётда корхонанинг қисқа муддатларга бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берган қарзлари ва кредитлари бўйича шартномаларга асосан ҳисобланган фоизларга тегишли олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебетида фоизлар бўйича дебиторлик қарзини вужудга келиши ва даромадга киритилиши

( 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитига), кредитида эса ушбу тўловлар бўйича дебиторлик қарзларини пул маблағлари счётларига келиб тушиши натижасида камайиши акс эттирилади.
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling