4840 “ Олинадиган дивидендлар” - ушбу счётда корхонанинг бошқа юридик шахсларнинг акцияларига киритилган инвестициялари бўйича ҳисобланган дивидендларга тегишли олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебетида дивиденд бўйича дебиторлик қарзини вужудга келиши ва даромадга киритилиши ( 9520 “Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитига), кредитида эса ушбу тўловлар бўйича дебиторлик қарзларини пул маблағлари счётларига келиб тушиши натижасида камайиши акс эттирилади.
4850 “ Олинадиган роялти” - ушбу счётда корхонанинг бошқа юридик шахсларга фойдаланишга бериб қўйилган номоддий активларидан келиб тушадиган ва чет элда “роялти” номини олган даврий ажратмаларига тегишли олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебетида роялтилар бўйича дебиторлик қарзини вужудга келиши ва даромадга киритилиши ( 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитига), кредитида эса ушбу тўловлар бўйича дебиторлик қарзларини пул маблағлари счётларига келиб тушиши натижасида камайиши акс эттирилади.
4860 “ Даъволар бўйича олинадиган счётлар”- ушбу счётда корхонанинг бошқа юридик шахсларга турли сабабларга кўра билдирган даъволарига тегишли олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Даъволар таъминотчиларга, хизмат кўрсатувчи субъектларга, банкга, давлат идораларига ва бошқа юридик шахсларга шартнома шартларини ҳақиқатда бажаришда йўл қўйилган четланишлар учун билдирилади. Ушбу счётнинг дебетида ушбу билдирилган даъволар бўйича дебиторлик қарзини вужудга келиши (6010, 1010-1090,1510,5110 ва бошқа счётларнинг кредити), кредитида эса ушбу тўловлар бўйича дебиторлик қарзларини келиб тушиши ёки корхона ҳисобидан қопланиши
(1010-1090,1510,5010,5110,9430 ва бошқа счётлар) акс эттирилади.
4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” - ушбу счётда корхонанинг бошқа юқоридаги счётларда акс эттирилмай қолган олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |