К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ Кредит


Download 0.73 Mb.
bet195/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари) “
Кредит 6610 “Тўланадиган дивидендлар”



Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “
Кредит 8520 “Резерв капитали”



  • Ҳисобот йилнинг тақсимланмай қолинган соф фойдаси ўтган йилларнинг жамланган фойдасига қўшилса

Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “
Кредит 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар)”

Агар ўртоқчилик жамияти ҳисобот йили якуни бўйича зарар билан чиқган бўлса, ушбу зарар суммаси 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар” счётининг дебетига ўтқазилади, яъни:


Дебет 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар)”
Кредит 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “
Шундай қилиб, ўртоқчилик жамиятларида ҳисобот йилнинг охирига 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счёти тўлиғича ёпилади ва ушбу вақтинчалик (транзит) счёт қолдиқга эга бўлмайди.
Акционерлик жамиятларида 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счётида тўпланган фойда ёки зарар суммасини акционерлар йиғилиши қарорисиз тақсимлаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ акционерларнинг умумий йиғилишлари келгуси йилнинг 1 май ойигача ўтқазилади. Шу сабабли акционерлик жамиятларида 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счётида тўпланган фойда ёки зарар суммаси келгуси йилга қолдиқ сифатида ўтқазилади, у фақат ҳисобот йили фойдаси (зарари) тақсимлангач ёпилади.
Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари



1.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) Сотишдан олинган фойда –бу даромад ва давр харажатлари ўртасидаги фарқ
б) Сотишдан олинган фойда –бу сотишдан олинган даромад ва сотиш таннархи ўртасидаги фарқ
в) Сотишдан олинган фойда –бу сотишдан олинган ялпи тушум ва ҚҚС ўртасидаги фарқ
г) Сотишдан олинган фойда – бу сотиш таннархи ва давр харажатларининг йиғиндиси
2.Сотишдан олинган даромад –10000000 сўм, сотиш таннархи 5000000 сўм, давр харажатлари –3000000 сўм, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар –1000000 сўм, дивидендлар –400000 сўм, тўланган фоизлар –300000 сўм, ижобий курс фарқи 200000 сўм, солиқ базасига қайта қўшиладиган харажатлар – 600000 сўм, солиқ бўйича имтиёзлар –100000 сўм. Асосий фаолиятдан олинган фойда суммасини топинг

а) 2000000 сўм б) 3000000 сўм в) 3400000 сўм г) 2600000 сўм



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling