К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар


Download 0.73 Mb.
bet192/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар деганда Низомга келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ базасидан чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат ичида солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади ( 202-бетга қаранг). Солиқ қонунчилига асосан корхоналар солиқ базасидан чегириладиган харажатларни Низомда келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида мустақил ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (040-сатр) кўрсатишлари лозим.
Олинган дивидендлар ва фоизлар Солиқ қонунчилигига мувофиқ алоҳида 15 фоизлик дивиденд солиғига тортилиши муносабати билан фойда (даромад) солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Шунинг учун уларнинг суммалари фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (060-сатр) кўрсатилади. Ушбу даромадлардан дивиденд солиғини ўндирилганлиги тўғрисида маълумотлар уларни берган юридик шахсларнинг маълумотномалари билан тасдиқланиши лозим.
Фойда (даромад) солиғи бўйича имтиёзлар сифатидаа солиқга тортиладиган даромад суммасидан чегириб ташланадиган харажатлар нинг турлари, имтиёз меъёрлари Солиқ Кодекси ва фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш ва тўлаш бўйича Йўриқномада очиб берилган.
Корхоналар фаолиятининг охирги молиявий натижалари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Молиявий натижалар кўрсаткичларини уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;

  • корхона молиявий натижалари кўрсаткичларини тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;

  • корхона молиявий натижалари кўрсаткичларини солиқ объекти сифатида тўғри шакллантириш;

  • молиявий натижалар кўрсаткичларини ҳисоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва тегишли счётларда акс эттириш;

  • молиявий натижалар кўрсаткичларини молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш ва бошқалар


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling