К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Бошқа муддати узайтирилган харажатлар


Download 0.73 Mb.
bet188/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Бошқа муддати узайтирилган харажатлар. Ушбу харажатларга юқоридаги гупуҳларга кирмай қолган муддати кечиктирилган харажатлар, масалан мавсумий ишлайдиган корхоналарда мавсум олдидан бажарилган ишларга сарфланган тайёргарликга сарфланган харажатлар, киради. Ушбу турдаги харажатларнинг бир йилдан ортиқ муддатга тегишли қисми 0990 “Бошқа узоқ муддатли узайтирилган харажатлар” ва бир йилгача муддатга тегишли қисми 3290 “ Бошқа муддати узайтирилган харажатлар” счётларида ҳисобга олинади. Ҳар йилнинг охирида узоқ муддатга кечиктирилган харажатларнинг келгуси жорий йилга тегишли бўлган суммаси 0990- счётдан 3290- счётнинг дебетига ўтқазилади. Исобдан чиқариш даври келгач 3290- счётда акс эттирилган муддати узайтирилган харажатлар жорий йилнинг харажатларини акс эттирувчи счётларга (2010,2310,2510,9410,9420 ва бошқалар) олиб борилади. 0990 ва 3290- счётларнинг дебет қолдиғи келгусида корхонанинг жорий харажатларига олиб бориладиган муддати узайтирилган харажатларининг суммасини кўрсатади.

Муддати узайтирилган харажатларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари, ҳисобот даврлари ва ҳисобдан чиқариш муддатлари бўйича олиб борилади.
Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари



1.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) Харажатлар –бу мажбуриятларни ошиши
б) Харажатлар –бу даромадларни камайиши
в) Харажатлар – бу олинадиган счётларнинг кўпайиши
г) Харажатлар –бу хусусий капитални кўпайиши
2.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) Сотиш таннархи - бу молиявий фаолиятдан кўрилган зарар
б) Тўланган фоизлар –бу асосий фаолиятга тааллуқли харажатлар
в) Давр харажатлари - бу асосий фаолиятга тааллуқли харажатлар
г) Материални сотишдан кўрилган зарарлар – бу фавқулотдаги зарарлар
3.Қуйидагиларнинг қайси бири асосий фаолиятга тааллуқли харажатлар ҳисобланади?
а) Тўланган фоизлар
б) Валюта курслари ўртасидаги салбий фарқ
в) Товарни сотишдан кўрилган зарар
г) Тўланган дивидендлар

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling