К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Фавқулотдаги зарарларнинг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet186/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   264
Bog'liq
Булим-1

11.5.Фавқулотдаги зарарларнинг ҳисоби

21-сон БҲМСга мувофиқ фавқулотдаги зарарларнинг ҳисоби 9720 “Фавқулотдаги зарарлар” счётининг дебетида ҳисобга олинади. Бунда фавқулотдаги ходисалардан кўрилган зарарларни кўрсатувчи счётлар, масалан, 0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счётлар кредитланади. Йил охирида 9720- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


11.6.Келгуси давр харажатларининг ҳисоби

21-сон БҲМС га мувофиқ корхоналарнинг келгуси давр харажатларининг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:



  • 3110 “Олдиндан тўланган ижара ҳақлари”- ушбу актив, доимий счётнинг дебетида ҳисобот даврида келгуси даврлар учун олдиндан тўлаб қўйилган ижара ҳақлари акс эттирилади. Бунда тўлов шаклига кўра 5010,5020,5110,5210,5220 счётлар кредитланади. 3110- счётнинг дебетида акс эттирилган ва тўпланган ижара ҳақи суммаси ҳисобот даври ойларида бир маромда ушбу счётнинг кредитига ва корхонанинг харажатлари счётларининг (0800,2010,2310,2510,9410,9420) дебетига ёзилади. Ушбу счётнинг ҳисобот даври охирида қолган қолдиқ суммаси келгуси даврга тааллуқли бўлган ижара тўлови суммасини билдиради.

  • 3120 “Олдиндан тўланган хизматлар ҳақи”- ушбу актив, доимий счётнинг дебетида йил мабойнида олдиндан тўлови ўтқазиб қўйилган хизматлар ҳақи, масалан, обуна ҳақлари, суғурта ҳақи ва бошқалар, акс эттирилади. Бунда тўлов шаклига кўра 5010,5020,5110,5210,5220 счётлар кредитланади. 3120- счётнинг дебетида акс эттирилган ва тўпланган хизмат ҳақи суммаси ҳисобот даври ойларида бир маромда ушбу счётнинг кредитига ва корхонанинг харажатлари счётларининг (0800,2010,2310,2510,9410,9420) дебетига ёзилади. Ушбу счётнинг ҳисобот даври охирида қолган қолдиқ суммаси келгуси даврга тааллуқли бўлган хизмат ҳақи тўловлари суммасини билдиради.

  • 3190 “Бошқа олдиндан тўланган харажатлар” - ушбу актив, доимий счётнинг дебетида ҳисобот даврида келгусида бажариладиган ва якунланадиган ишлар ва хизматлар учун сарфланган харажатлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000,2800,5010, 5110,5120,5210,5220,6010, 6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Келгусида бажарилиши кўзда тутилган иш, хизматлар учун қилинган олдиндан тўловлар ҳисобот даврига келиб харажат ёки актив сифатида тан олиниши мумкин. Актив сифатида тан олинган олдиндан тўловлар 0400 “Номоддий активлар ҳисоби счётлари”, 2800 “тайёр маҳсулотлар ҳисоби счётлари” ва бошқа активларни акс эттирувчи счётларнинг дебетига ва 3190 –счётнинг кредитига ёзилади. Актив сифатида тан олинмаган олдиндан тўловлар ҳисобот даври харажатларига (0800,2010,2310,2510,9410,9420) олиб борилади. Ушбу счётнинг ҳисобот даври охирида қолган қолдиқ суммаси келгуси даврга тааллуқли бўлган тўловлар суммасини билдиради.

Келгуси давр харажатларининг аналитик ҳисоби хар бир счётда харажат моддалари ва харажат объектлари (йўналишлари) бўйича олиб борилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling