К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


“Маъмурий-бошқарув харажатлари”-


Download 0.73 Mb.
bet184/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   264
Bog'liq
Булим-1

9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида бошқарувга доир харажатлар ( иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси ва бошқа шу каби бошқарув билан боғлиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»нинг «Маъмурий –бошқарув харажатлари» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (0200,0500,1000,5110,5010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9420- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9430 “Бошқа операцион харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотиш ва бошқарувдан ташқари умум фаолиятга доир давр харажатлари (моддий ёрдам, компенсациялар, мол-мулк, эколгия, ер, сув ва бошқа давр харажатларига олиб бориладиган солиқлар, песия фондига ва йўл фондига мажбурий ажратмалар , мулкни сотишдан ва беришдан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»нинг «Бошқа операцион харажатлар» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000,5110,5010, 6400,6710,6520,6990,9210,9220 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9430- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9440 “Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида корхонани келгуси фаолиятини ривожлантиришга сарфланган давр харажатлари (янги ишлаб чиқаришни ва янги технологияларни ўзлаштиришга, бошқарув тизимини яхшилашга сарфланган ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»нинг «Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» номли 2- иловасида тўлиғича келтирилган. Ушбу турдаги давр харажатлари солиқ қонунчилигига кўра келгуси 10 йил ичида бир маромда солиқ базасидан махсус ҳисоб-китоб асосида чиқариб борилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000,5110,5010,6010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9440- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатларини ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар махсус балансдан ташқари 012 “ Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари” счётида белгиланган муддат ичида акс эттирилиб борилади.


    Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling