К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Молиявий фаолият бўйича харажатларнинг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet185/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   264
Bog'liq
Булим-1

11.4.Молиявий фаолият бўйича харажатларнинг ҳисоби
21-сон БҲМС га мувофиқ корхоналарнинг молиявий фаолиятга доир харажатларининг ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:

  • 9610 “Фоиз кўринишидаги харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида олинган қарзлар ва кредитларга доир ҳисобланган харажатлар, шунингдек узоқ муддатли ижара учун тўловлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9610- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9620 “Валюта курс фарқларидан кўрилган зарарлар”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида баланснинг валюта моддаларини ифодаловчи счётларга доир операциялар бўйича курслар ўртасидаги салбий фарқлардан кўрилган зарарлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу зарарларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (4010,4310,5020,5210,5220,6010,6310 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9620- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида акция ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000,5110,5010, 6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9630- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида корхонанинг молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлари, масалан молиявий инвестицияларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар акс эттирилади Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (0600,5800,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9690- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling