XII-боб. ОХИРГИ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИ ИШЛАТИЛИШИНИНГ ҲИСОБИ
12.1.Охирги молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар
ва улар ҳисобининг вазифалари
Ўзбекистон Республикасида корхоналар фаолиятининг охирги молиявий натижаларининг кўрсаткичлари, уларни шаклланиши ва ҳисобга олиниши «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» да, шунингдек охирги йилларда қабул қилинган БҲМС ларда , шу жумладан 1,2,3, 21- сон БҲМС ларда, атрофлича очиб берилган.
Ушбу меъерий ҳужжатларга мувофиқ корхоналар фаолиятининг охирги молиявий натижаларини ифодаловчи фойда (зарар)лар қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Сотишдан олинган фойда ёки зарар (Фс ) ёки (Зс)
Фс (Зс) = Ст –Тс, мос равишда
Фс = агар Ст > Тс , Зс = агар Ст< Тс
Бу ерда: Ст – соф тушум, Тс –сотиш таннархи
Асосий фаолиятдан олинган фойда ёки зарар (Фаф) ёки (Заф)
Фаф (Заф) = Фс (Зс) –Дх + Бод
Бу ерда: Дх- давр харажатлари; Бод – асосий фаолиятдан олинган бошқа операцион даромадлар.
3.Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарлар (Фух) ёки (Зух)
Фух (Зух) = Фаф (Заф) + Фмф – Змф
Бу ерда: Фмф – молиявий фаолиятдан олинган фойда;
Змф - молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар
4.Солиқгача фойда ёки зарарлар (Фст) ёки ( Зст)
Фст (Зст) = Фух (Зух) + Фф –Фз
Бу ерда: Фд –фавқулотдаги фойда; Фз – фавқулотдаги зарарлар
Соф фойда ёки соф қопланмаган зарарлар (Сф) ёки (Сз)
Сф (Сз) = Фст (Зст) –Дс - Аж
Бу ерда: Дс – даромаддан олинадиган солиқлар ( фойда солиғи, инфраструктурани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ,);
Аж – фойдадан бошқа ажратмалар
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» га мувофиқ юқорида келтирилган фойда (зарар) кўрсаткичларидан ташқари солиқга тортиш мақсадида яна иккита қуйидаги фойда кўрсаткичи ҳисоблаш йўли билан топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |