13.5.Хусусий капитал тўғрисида ҳисоботни тузиш
Хусусий капитал тўғрисида ҳисоботнинг (5-сон шакл) асосий мақсади бўлиб корхонанинг хусусий капиталининг ҳолати ва харакати тўғрисида йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади. Ҳисобот тўққизта устунчадан иборот бўлиб, унинг 1 ва 2- устунларида ҳисоботнинг кўрсаткичлари ва уларга биркитилган сатрларнинг рақамлари кўрсатилади. Ҳисоботнинг 3-8 устунлари хусусий капиталнинг алоҳида турларининг ҳолати ва харакатига доир маълумотларни акс эттиришга мўлжалланган, жумладан:
3-устун “Устав капитали”;
4-устун “Қўшилган капитал”;
5-устун “Резерв капитали”;
6-устун “Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)”;
7-устун “Сотиб олинган хусусий акциялар”;
8-устун “Мақсадли тушумлар ва бошқалар”;
9-устун “Жами” .
Ҳисоботнинг ҳар бир сатрида хусусий капиталнинг ҳолати, кўпайиши ва
камайиши , шунингдек турли бошқа маълумотлар кўрсатилади. Ушбу маълумотлар хусусий капиталнинг элементларини ҳисоби учун мўлжалланган счётлардан (8300, 8400, 8500, 8600,8700,8800) олинади, жумладан:
Сатр
|
Кўрсаткичлар номи
|
Сатрни тўлдириш тартиби
|
010
|
Йил бошига қолдиқ
|
8300, 8400, 8500, 8600,8700,8800- счётларнинг бош қолдиғи ёзилади
|
020
|
Қимматли қоғозлар эмиссияси
|
Акцияларни чиқарилиши ва сотилиши натижасида устав капитали ва қўшилган капитални кўпайиши мос равишда 3 ва 4- устунчаларда акс эттирилади
|
030
|
Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш
|
Корхона мулкини қайта баҳолаш натижасида вужудга келган резерв капитали суммаси 5-устунчада кўрсатилади
|
040
|
Устав капиталини шакллантиришда пайдо бўлган валюта курси фарқлари
|
Чет эл инвесторларининг устав капиталига киритган бадаллари бўйича вужудга келган қўшилган капитал суммаси 4-устунчада акс эттирилади
|
050
|
Резерв капиталига ажратма
|
Ҳисобот йилнинг соф тақсимланмаган фойдасидан резерв капиталига ажратма суммаси 5-устунчада (+) белгиси билан ва 6-устунчада (-) белгиси билан кўрсатилади
|
060
|
Жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари)
|
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг энг охирги сатрида кўрсатилган соф фойдаси (қопланмаган зарари) 6-устунчада акс эттирилади
( қопланмаган зарар суммаси ушбу устунчада (-) белги билан )
|
070
|
Текинга олинган мол-мулк
|
Юқори ташкилотдан олинган ва резерв капиталига киритилган мол-мулк суммаси 5-устунчада кўрсатилади
|
080
|
Мақсадли фойдаланиш учун олинган маблағлар
|
Турли мақсадларда олинган грантлар, давлат субсидиялари, давлат ёрдамлари, солиқлар бўйича имтиёзлар ва бошқа мақсадли тушумларнинг суммаси 8-устунчада акс эттирилади
|
090
|
Тўланган дивидендлар
|
Ҳисобланган дивидендлар суммаси 6- устунчада (-) белгиси билан акс эттирилади
|
100
|
Хусусий капитал шаклланишининг бошқа манбалари
|
Хусусий капитал элементларининг бошқа манбалар эвазига кўпайиш суммалари мос равишда 1-8 –устунчаларда кўрсатилади( камайиш суммаси (-) белги билан )
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |