Мисол учун, давр харажатлари 1000 минг сўм дейлик, келгуси давр харажатлари ҳисобот давр бошига 60 минг сўм, ҳисобот давр охирига 50 минг сўмни, ҳисобланган мажбуриятлар ҳисобот давр бошига 200 минг сўм, ҳисобот давр охирига 100 минг сўмни, амортизация харажатлари 150 минг сўмни ташкил этди дейлик. Ушбу мисолда операцион харажатларга доир пул тўловларининг суммаси молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва баланс маълумотларга кўра 940 минг сумни ( 1000-10+100 -150) ташкил этади.
4.Корхона фойдаси (даромади)дан олинадиган солиқлар бўйича пул тўловлари суммасини ( Пчс) топиш учун асос қилиб фойда (даромад) ва бошқа даромаддан олинадиган солиқларнинг (инфраструктурани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ, ялпи тушумдан солиқ) молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган суммалари (Сф) олинади ва ушбу сумма баланснинг давр боши ва охиридаги ушбу солиқлар бўйича қарз (Қс) суммаларидаги ўзгаришларга тузатилади, жумладан солиқлар бўйича қарз суммасини камайиши (-Қс) пул чиқимларини кўпайишига, қарз суммасини кўпайиши (+Қс) эса пул чиқимларини камайишига олиб келади, яъни:
Фойда(даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича пул тўловлари =
(Пчс)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |