К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузиш


Download 0.73 Mb.
bet212/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   264
Bog'liq
Булим-1

13.4.Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузиш

Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботнинг (4-сон шакл) асосий мақсади бўлиб корхонада ҳисобот даврида юз берган пул оқимлари (кирим ва чиқим), шунингдек пул маблағларининг давр боши ва охиридаги ҳолати тўғрисида йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади. Ҳисобот тўртта устунчадан иборот бўлиб, унинг 1 ва 2- устунларида ҳисоботнинг кўрсаткичлари ва уларга биркитилган сатрларнинг рақамлари кўрсатилади. Ҳисоботнинг 3 ва 4- устунларида мос равишда пул маблағларининг кирими ва чиқимига доир маълумотлар акс эттирилади.


Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот икки бўлимдан иборот бўлиб, унинг биринчи бўлимида миллий валютадаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, иккинчи бўлимида эса чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳолати ва харакати Ўзбекистон республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада акс эттирилади.
Ҳисоботда пул оқимларини акс эттирувчи кўрсаткичлар корхонанинг пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни бевосита фаолият турлари бўйича гуруҳлашга йўналтирилган. 9-сон БҲМС “ Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”га мувофиқ корхоналарнинг пул оқимларини асосан қуйидаги фаолият турлари бўйича гуруҳлаш кўзда тутилган:

  • Асосий (операцион ) фаолият бўйича –ушбу гуруҳда маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотишдан олинган тушумлар, товар-моддий бойликлар, иш ва хизматлар учун таъминотчи ва пудратчиларга тўланган тўловлар, ходимлар номидан тўланган даромад солиғи ва бошқа тўловлар, ижтимоий суғурта бўйича тўловлар ва бошқа асосий фаолиятга доир тўланган пул маблағлари мос равишда кирим ва чиқим устунчаларида (010-050 сатрлар) акс эттирилади. Чет эл валютасидаги асосий фаолиятга доир пул маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг 261,262,264,271,273- устунчаларида кўрсатилади.

  • Инвестиция фаолияти бўйича –ушбу гуруҳда асосий воситалар ва номоддий активлар, шунингдек узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб олиш ва сотишга доир пул оқимлари мос равишда кирим ва чиқим устунчаларида (060-100 сатрлар) кўрсатилади.


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling