К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Даромад(фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.3.Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисоботни тузиш
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг алоҳида бўлими “Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумот” деб аталади. Ушбу маълумотнома тўртта устунчадан иборот бўлиб, унинг 1 ва 2- устунчаларида солиқ тўловларининг номи ва сатр рақами, 3-устунчада ҳисоб бўйича тўланадиган тўловлар суммаси, 4-устунчада эса – ҳақиқатда тўланган солиқ тўловлари суммаси кўрсатилади. Маълумотноманинг ҳар бир сатрида солиқ тўловларининг алоҳида турлари бўйича ҳисобланган ва ҳақиқатда бюджетга тўланган суммалар кўрсатилади. 13.3.Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисоботни тузиш Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисоботнинг (3-сон шакл) асосий мақсади бўлиб корхонанинг асосий воситаларининг, шунингдек уларнинг эскиришининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисида йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади. Ҳисобот 12 та устунчадан иборот бўлиб, унинг 1 ва 2- устунчаларида асосий воситаларни гуруҳларининг номи ва сатр рақамлари кўрсатилади. 3 ,4,5,6 –устунчаларда асосий воситаларнинг давр бошидаги қолдиғи, давр ичидаги кирими ва чиқими ва давр охиридаги қолдиғининг суммалари бошланғич қиймат бўйича кўрсатилади. Ҳисоботнинг 7,8,9,10 – сатрлари асосий воситалар бўйича жамланган эскиришнинг давр бошидаги қолдиғи, давр ичидаги кўпайиши ва камайиши ва давр охиридаги қолдиғининг суммаларини кўрсатишга мўлжалланган. Ҳисоботнинг 11 ва 12- сатрларида мос равишда йил бошига ва йил охирига асосий воситаларнинг қолдиқ қийматлари, яъни бошланғич қиймат ва жамланган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммаси, кўрсатилади. Ҳисоботнинг 010- сатридан то 160-сатригача юқорида келтирилган маълумотлар асосий воситаларнинг алоҳида гуруҳлари бўйича берилади. 170-сатрда ушбу маълумотлар жами асосий воситалар бўйича жамлаб кўрсатилади. Ҳисоботнинг 171 ва 172 сатрларида корхонанинг асосий воситаларининг ҳолати ва харакатига доир маълумотлар ишлаб чиқаришдаги иштирокига кўра гуруҳланиб кўрсатилади. Ҳисоботда асосий воситаларга сарфланган қўшимча инвестициялар, шу жумладан тугалланмаган қурилиш, тўғрисидаги ахборотлар ҳам маълумот тариқасида келтирилади ( 180,181,182,183,190-сатрлар). Асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисоботни тузишга асос бўлиб 0100 “Асосий воситалар ҳисоби счётлари”, 0200 “Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счётлари” , 0300 “Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби счётлари”, 0810 “ Капитал қурилиш”, 0820 “Асосий воситаларни сотиб олиш” счётларининг маълумотлари ҳисобланади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling