К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Молиявий фаолият бўйича –
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
Молиявий фаолият бўйича – ушбу гуруҳда олинган ва тўланган фоизлар, олинган ва тўланган дивидендлар, акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни сотишдан олинган тушумлар, хусусий акцияларни сотиб олишга сарфланган пул маблағлари, узоқ ва қисқа муддатли кредитлар ва кредитлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари, узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пул тушумлари ва тўловлари, молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари мос равишда кирим ва чиқим устунчаларида (110-180 сатрлар) кўрсатилади. Чет эл валютасидаги молиявий фаолиятга доир пул маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг 263, 272- устунчаларида кўрсатилади.
Ҳисоботда даромад (фойда) ва бошқа солиқ тўловлари алоҳида гуруҳда (190-210 сатрлар) кўрсатилади. Ҳар бир гуруҳдан кейин ҳисоботнинг алоҳида сатрларида фаолият тури бўйича соф пул кирими/чиқими кўрсатилади. Бу корхонада ҳар бир фаолият бўйича ҳисобот даврида кўпроқ киримга ёки чиқимга эришганликни аниқлашга имкон беради. Ҳисоботнинг алоҳида сатрида (220-сатр) корхонанинг молиявий –хўжалик фаолиятининг жами соф пул кирим/чиқими барча фаолият турлари бўйича биргаликда кўрсатилади. Бунинг учун барча фаолият турлари бўйича пул тушумларининг ва тўловларининг гуруҳланган суммаларининг ( 050,100, 180,210- сатрлар) фарқи ( +,- ) мос равишда кирим ёки чиқим устунида акс эттирилади. Ҳисоботнинг охирги иккита сатрида (230 ва 240-сатрлар) мос равишда ҳисобот даврнинг боши ва охирида мавжуд пул маблағларининг қолдиқ суммалари кўрсатилади. Бунда 240-сатрда кўрсатилган пул маблағларининг охирги қолдиғи 230-сатрда кўрсатилган пул маблағларининг бош қолдиғи ва 220- сатрда кўрсатилган ҳисобот даврдаги пул маблағларининг соф кирим/чиқим суммаларининг йиғиндиси ёки айирмасига тенг бўлиши лозим. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот корхонанинг пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган счётлар ( 5000,5100,5200,5500,5600,5700 ) нинг мос равишдаги бош қолдиқ, охирги қолдиқ, дебет ва кредит оборот суммаларини корреспонденцияланган счётларнинг ёзувлари асосида тузилади. 9-сон БҲМС “ Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”га мувофиқ (15-банд ) пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг фаолият турлари бўйича кирим ва чиқимини акс эттиришда икки усулдан, яъни бевосита (тўғри ) усулдан ва билвосита (эгри ) усулдан фойдаланиш мумкин. Бу иккала усул ҳам пул маблағларининг қолдиғи, кирим ва чиқими бўйича бир хил натижаларни беради, лекинда уларда пул оқимларини ҳисоблашда турли кўрсаткичлар асос қилиб олинади. Бу фақатгина асосий (операцион) фаолият бўйича пул оқимларини ҳисоблашга таалллуқлидир. Инвестицион ва молиявий фаолият бўйича пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар тўғридан тўғри пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган счётларнинг (5000,5100,5200,5500,5600,5700) регистрларидан олинади. Асосий фаолият бўйича пул оқимларини бевосита (тўғри) ва билвосита (эгри ) усуллар асосида ҳисоблашнинг хусусиятларига қуйидагилар киради. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling