К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet214/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Бевосита (тўғри) усул. Ушбу усулда асосий (операцион) фаолият бўйича пул оқимларини ҳисоблашда уларнинг кирими ва чиқими “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»нинг уларга мос келувчи соф тушум, таннарх, давр харажатлари,солиқ тўловлари каби кўрсаткичлари билан узвий боғланади. Жумладан , пул кирими соф тушум билан, пул чиқимлари ҳисоботнинг таннарх, давр харажатлари, солиқ тўловлари каби моддалари билан боғланади. Пул оқимларини ҳисоблашда молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг юқорида келтирилган кўрсаткичлари асос қилиб олинади ва ушбу кўрсаткичлар уларга таъсир этувчи омилларнинг ўзгариш суммасига тузатилади. Ушбу тузатишлар, жумладан, қуйидагича амалга оширилади:


1.Харидорлардан келиб тушган пул малағлари суммаси (Пк) ни топиш учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда кўрсатилган сотишдан олинган даромад (Сд) суммаси корхона балансининг давр бошига ва охирига кўрсатилган харидорлар бўйича дебиторлик қарзларининг (Дқ) кўпайиш ёки камайиш суммасига тузатилади, жумладан дебиторлик суммасини ошиши (+Дқ) пул киримларини камайтиради, аксинча дебиторлик қарзларнинг камайиши (-Дқ) эса пул киримларини кўпайтиради, яъни:





Харидорлардан тушган пул маблағлари (Пк) =



Сотишдан олинган даромад (Сд)

+ Дебиторлик қарзларнинг камайиши (-Дқ)
- Дебиторлик қарзларнинг кўпайиши (+Дқ)

Мисол учун, сотишдан олинган даромад суммаси (Сд) ҳисобот йилида 5000 минг сўмни, харидорларнинг дебиторлик қарзлари баланc бўйича йил бошида 1000 минг сўмни, йил охирида эса 2000 минг сўмни ташкил этди дейлик. У ҳолда харидорлардан келиб тушган пул маблағлари (Пк) 4000 минг сўмни ташкил этади
( 5000 – 1000), агар дебиторлик қарзлари йил охирида 500 минг сўмни ташкил этганда эди, у ҳолда харидорлардан келиб тушган пул маблағлари (Пк) 5500 минг сўмни ташкил этар эди (5000+500).

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling