К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet225/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   264
Bog'liq
Булим-1

3- бўлим. Аудит асослари


Хiy-боб. Аудитнинг предмети ва методи


14.1. Аудитнинг моҳияти, турлари, мақсади ва вазифалари

Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга ўтиш хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини холис текширувдан ўтқазиш, уларнинг реаллигини эксперт қилиш , шу асосда молиявий ҳисоботга холис хулоса бериш, шунингдек мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича касбий маслаҳатларни бериш, ҳисоб-китобларни тиклаш ва юритиб бериш, бизнес режа ва солиқ декларацияларини тузиб беришдан иборот махсус «аудит» деб аталмиш фаолият турини, шунингдек махсус «аудит» деб аталмиш иқтисодий фанни вужудга келишига асос солди. Ушбу фаолият тури ва махсус иқтисодий фан бизнинг мамлакатимиз ҳаётига мустақилликга эришилгандан кейин кириб келган бўлса, бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда у жуда узоқ йиллардан бери мавжуд ва ривожланиб келмоқда. Мустақил аудиторлик фаолияти, манбаларга кўра, 150 йил олдин европа мамлакатларида пайдо бўлган, унинг ватани сифатида буюк британия тан олинади3.


Охирги ўн икки йил ичида республикамизда аудитга бўлган қизиқиш, унга бўлган эътибор кескин ошди. Республикамизнинг қонун чиқарувчи органи ва ҳукумати аудитнинг аҳамиятини ўз вақтида англаб мҳд ичида биринчилар қаторида «аудиторлик фаолияти тўғрисида қонун»ни мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ (1992 йил ) қабул қилди ва уни ҳаётга тадбиқ этди. 2000 йилда ушбу қонун янги таҳрир ва бойитилган мазмунда қайта тасдиқланди. Ўтган ўн икки йил ичида республикамизда 400 тадан ортиқ аудиторлик ташкилотлари, улар атрофида жипслашган 5000 га яқин аудиторлар синфи вужудга келди. Республикамиз олимлари, иқтисодчилари аудит бўйича катта изланишларни олиб бордилар, аудитга бағишланган кўпгина дарслик ва ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, рисолалар, илмий мақолалар чоп этилди4. Чет элда кўп йиллардан бери махсус фан сифатида ўқитилиб келинаётган аудитга доир айрим адабиётлар рус ва ўзбек тилларига таржима қилинди5.
Хўш, аудит ўзи нима? У нима учун зарур? Қандай аудит бугун бизга керак? Аудитнинг мақсади, функция ва вазифалари нималардан иборот?
Ҳаракатдаги қонунларда, меъёрий хужжатларда, дарслик ва ўқув қўлланмаларида ушбу саволлар турлича ёритилган.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling