К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Аудитнинг предмети ва объектлари
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
14.2. Аудитнинг предмети ва объектлари
Аудит, бир томондан махсус аудиторлик ташкилотларининг фаолияти, иккинчи томондан, махсус иқтисодий фан сифатида ўзининг предметига ва аниқ объектларига эга. Аудитнинг предмети деганда аудиторлик текшируви ўтқазиладиган объектлар мажмуаси тушунилади. Бундай объектлар бўлиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хўжалик фаолияти, ушбу фаолиятни ташкил этувчи барча жараёнлар ва операциялар, хўжалик маблағлари, маблағларни ташкил топиш манбалари, ҳисоб-китоблар, ўзаро муносабатлар, молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, уларни акс эттирувчи бошланғич, оралиқ ва йиғма хужжатлар, молиявий ва статистик ҳисоботлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа маъсул ва моддий жавобгар шахсларнинг фаолиятлари, буйруқлар, қарорлар ва бошқалар ҳисобланади. Фаолият сифатида аудит юқорида келтирилган объектларни текшириш, уларга баҳо бериш ва бирон-бир хулосага келишни билдиради. Иқтисодий фан сифатида аудит белгиланган объектларни текшириш тартибини, текшириш натижаларини чиқариш, расмийлаштириш ва тадбиқ этиш усулларини ўргатади. Аудитнинг предмети ва объектлари белгиланган аудиторлик текширувининг турига, мақсадига ва унга қўйилган вазифаларга боғлиқ бўлади. Мисол учун, комплекс аудитнинг предмети сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг маълум бир ҳисобот йиллардаги молиявий хўжалик фаолияти олиниши мумкин. Тематик аудитнинг предмети сифатида бухгалтерия ҳисобининг маълум бир бўлими ёки молиявий хўжалик фаолиятининг аниқ кўрсаткичи танлаб олиниши мумкин. Бундан хулоса қилиш мумкинки, аудитнинг предмети ва объектлари жуда кенг қамровлидир. Аудитни фақат бухгалтерия ҳисобига тегишли деб ўйламаслик керак. Бухгалтерия ҳисоби, унда акс эттириладиган объектлар (1-бобга қаранг), албатта, аудитнинг муҳим объектлари ҳисобланади. Шунинг билан бирга аудитнинг объектлари бўлиб бошқарув ҳужжатлари ( бизнес-режа, буйруқлар, қарорлар, устав, шартномалар, баённомалар), маъсул ва моддий жавобгар шахслар фаолияти, улар ўртасидаги муносабатлар ва бошқалар ҳам ҳисобланади (15-чизмага қаранг). Аудитнинг объектлари Бухгалтерия ќисобида акс этувчи барча объектлар (жараёнлар, операциялар, активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарлар) ва улар тњђрисидаги ахбаротларни ташувчилар (бошланђич хужжатлар, журнал-ордерлар, љайдномалар, бош китоб, машинограммалар, молиявий ќисоботлар ва уларга иловалар) Жисмоний шахслар фаолияти: Раќбарлар Маъсул ходимлар Моддий жавобгар шахслар Ишчи ва хизматчилар Бошљарув ќужжатлари: Бизнес-режа Устав хужжатлари Буйруљлар Љарорлар Баённомалар Хатлар Аризалар Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling