К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


-босқич Аудиторлик текшируви натижаларини тадбиқ этиш босқичи


Download 0.73 Mb.
bet238/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   264
Bog'liq
Булим-1

4-босқич

Аудиторлик текшируви натижаларини тадбиқ этиш босқичи. Ушбу босқичда аудиторлик текшируви натижалари муҳокама этилади, аниқланган четланишлар бўйича тузатишлар, қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Тузатилган ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси берилади.

Қуйида аудитни ташкил этишнинг 1-босқичида амалга ошириладиган ишларнинг ва тузиладиган ҳужжатларнинг моҳиятига тўхталиб ўтамиз.




Аудит ўтқазувчи субъектнинг ёзма буюртмаси – бу хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик ташкилотига берган расмий хати –мурожаатномаси бўлиб, унда қайси ҳисобот даври учун, қандай объектлар бўйича аудитнинг аниқ турини ўтқазиб бериш бўйича шартнома тузиш сўралади. Ёзма буюртма буюртмачи корхонанинг раҳбари томонидан имзоланади.
Буюртмачида ўтқазиладиган дастлабки кузатишлар. Бундай кузатишни аудиторлик ташкилотининг раҳбари ёки унинг вакил этиб юборган аудитори амалга оширади. Дастлабки кузатишда корхонанинг таъсис хужжатлари ўрганиб чиқилади, унинг юридик статусининг тўлиқлиги аниқланади, бош китоб ва молиявий ҳисобот маълумотлари дастлабки визуал назоратдан ўтқазилади. Корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, жумладан банкротлик белгилари ўрганилади, операциялар ва уларга тегишли ҳужжатларнинг сони ва хажми аниқланади. Хужжатларнинг сифати, уларнинг маълумотларини ҳисоб маълумотлари билан уйғунлиги танлаб текширилади. Корхонада ички назорат тизимининг мавжудлиги, унинг таъсирчанлиги баҳоланади. Бу кузатишлар аудит текшируви бўйича иш хажмини аниқлашга, аудиторлик хатарининг даражасини белгилашга, шунингдек иш қийматини келишишга асос бўлади.
Аудит бўйича иш ҳажми . Аудиторлик текширувида аудиторлар томонидан бажариладиган ишнинг ҳажми аудиторлик текширувининг турига, объектлар сонига, операциялар ва улар бўйича тузилган бошланғич хужжатлар сонига, ҳисобни юритиш ҳолати ва усулларига, солиқ тўловлари таркибига ва бошқаларга қараб тахминланади. Иш ҳажмини ҳар бир текширув объектига сарфланиши мумкин бўлган кунлар сонига қараб ҳам белгилаш мумкин.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling