К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички хўжалик хатари
Аудиторлик хатари – бу аудиторларнинг ўзларига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган сабабларга қўра молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги бўйича аудиторлик хулосасини беришда йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларининг баҳоланган миқдори. Ушбу хатоларнинг миқдори,одатда,фоизларда ифодаланади, уни сўмларда ҳам ифодалаш мумкин. Аудиторлик хатарининг даражаси аудитор томонидан дастлабки кузатувни ўтқазиш вақтида аниқланади.
9-сон АФМС «Аудиторлик исботи ва хатари» га мувофиқ дастлабки кузатиш вақтида баҳоланадиган умумий аудиторлик хатарининг даражаси қуйидаги умум қабул қилинган математик модел ёрдамида топилади: АR = IR * CR * DRБу ерда: АR (audit risk) – умумий аудиторлик хатарининг даражаси, яъни молиявий ҳисоботга нотўғри хулоса бериш эҳтимоли; IR (inherent risk ) – ички хўжалик хатарининг даражаси, яъни ҳисобдаги хатолар эҳтимоли; CR ( control risk ) – назорат тизими хатари даражаси, яъни ички назорат тизимининг самарасизлик эҳтимоли; DR (detection risk ) -хатоларни топа олмасликдан вужудга келадиган хатар даражаси, яъни хатони топа олмаслик эҳтимоли Ички хўжалик хатари (IR) деганда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботига ишончсизликни туғдирадиган ички хўжалик омилларидан вужудга келадиган хатар тушунилади. Бундай хатар, масалан, бош бухгалтерни ёки бухгалтерларни ҳисобот йилида кўп маротаба ўзгартирилганлигидан, уларни малакасини пастлигидан, меъёрий хужжатлар билан таъминланганликнинг паст даражасидан, бухгалтерия ходимлари ўртасида функционал мажбуриятларни тақсимланмаганлигидан, иш жараёнларидаги доимий узилишлар ва ходимларнинг мажбурий қўшимча таътилларга чиқариб юборилганлигидан, иш ҳақини ўз вақтида берилмаётганлигидан, сотиш ҳажмини ўтган йилларга нисбатан камайганлигидан ва бошқа ҳоллардан келиб чиқади. Ушбу хатарни аудитор қанчалик паст даражада белгиласа, у шунчалик хулоса қилишда кўп хатога йўл қўйиши мумкин, бу билан у ўзининг умумий аудиторлик хатари даражасини кам белгилаган ҳисобланади. Ички хўжалик хатари даражаси қанчалик юқори деб белгиланса, аудиторлик исботини талаб қиладиган далилларни йиғиш сони шунчалик кўп бўлиши лозим. Фақатгина аудиторлик исботини кўп йиғиб, аудитор ўз хатосини минимумга етқазиши мумкин. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling