Аудиторлик текшируви дастури – бу аудитор томонидан тузиладиган, аудиторлик ташкилоти раҳбари ва буюртмачи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган хужжат. Дастур ўз ичига текшириладиган объектлар, жараёнлар, операциялар, саволлар рўйхатини, текшириш муддатларини, шунингдек жалб этиладиган аудитор ёрдамчиларининг фамилияси, исми-шарифини ва буюртмачи ташкилот томонидан жалб этиладиган маъсул ходимларнинг фамилияси ва исми-шарифларини олади. Аудиторлик дастури шартномага илова сифатида ёки алоҳида ҳужжат сифатида тасдиқланади. Аудиторлик дастуридан намуна 5-иловада келтирилган.
Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи –бу тузилган шартнома ва дастурга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга аудиторлик теширувига сафарбар этилган аудиторлар ва уларнинг ёрдамчилари шахсларини тасдиқловчи ҳужжат. Ушбу буйруқ аудиторлик ташкилотида аудиторларга ва уларнинг ёрдамчиларига бажарган ишлари учун меҳнат ҳақини ҳисоблашга ҳам асос бўлади. Аудиторлик текширувига аудиторларни сафарбар этиш тўғрисидаги буйруқдан намуна 6-иловада келтирилган.
1.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) аудит Қонун устиворлигига дахлдор эмас
б) аудит Қонун устиворлигига бўйсинади
в) аудит стандартлари меъёрий ҳужжат ҳисобланмайди
г) аудит стандартлари биринчи даражали меъёрий ҳужжатдир
2.Аудитор
а) малакали бухгалтер
б) малака сертификатига эга жисмоний шахс
в) махсус лицензияга эга жисмоний шахс
г) тафтишчи
3.Аудитор ёрдамчиси
а) малака сертификатга эга жисмоний шахс
б) лицензияга эга жисмоний шахс
в) бошқарувчи
г) аудиторлик ҳисоботида имзо ҳуқуқига эга бўлмаган аудиторлик фирмаси
ходими
4.Қуйидагиларни қайси бири аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқига кирмайди?
а) дебиторлардан маълумотларни тасдиғини сўраш
б) буюртмачи ахборотларини прокуратурага етқазиш
в) моддий жавобгар шахслардан тушинтиришлар олиш
г) корхона фаолиятини таъсисчилар йиғилишидаги муҳокамасида қатнашиш
Do'stlaringiz bilan baham: |